ЎЗБЕКИСТОНГА БЕГОНА ЎЗБЕКЛАР

Тожикистон республикасининг турли район ва қишлоқларидан 1992 йил Ўзбекистонга одамлар яшаш истаги билан кўчиб кела бошлашди. Хусусан, Жиззах вилоятининг Зомин тумани “Чилонзор” ширкатлар уюшмасига бир қанча оилалар кўчиб келишди. Уларнинг асосий қисмини ўзбеклар ташкил қилар эди.

19-чи асрнинг 60-чи йилларида чор Россияси Ўрта Осиёни забт этган, ҳамда 1917 йилги большевиклар инқилобидан кейинги даврларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига кўчиб келаётган руслардан қочиб ўтган кўпгина ўзбеклар ҳозирги Тожикистон ҳудуди орқали Афғонистон ерларига ўтиб кета бошлашди. Бу қочоқларни кўпгина қисми Тожикистонда қолиб кетди. СССР тарқагач, улар Ўзбекистонга кўчиб кела бошлашди.

Ўзбекларнинг Тожикистондан Ўзбекистонга кўчиб келишига асосий сабаб Ўзбекистон уларнинг ота юрти ва ўзларининг оталарининг юртида яшашга интилиш уларни Ўзбекистонга олиб келди. СССР тарқаб кетгач, унинг ҳар бир фуқаросида оптация ҳуқуқи пайдо бўлди, лекин ундан деярли ҳеч ким фойдаланмади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида Тожикистондан кўчиб келган фукаролар Ўзбекистонда иккинчи сорт одамларига айланди, чунки Тожикистондан кўчиб келган фуқаролар Тожикистонда бўлган 1992 йил воқеалари ва давлат ичидаги миллатчилик кўпгина ўзбекларни ўзлари яшаб турган уй-жойларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур қилди.

Жиззах вилояти Зомин туманига қарашли “Чилонзор” ширкатлар уюшмасида яшаётган фуқаролар шулар жумласидандир. Улар 1992 йил кўчиб келишиб, шу вақтга қадар давлатга пахта, бўғдой, пилла етиштириш ва топшириш мажбуриятларини бажариб келмоқдалар, лекин Ўзбекистон ҳукумати улардан текин мардикор сифатида фойдаланиб келмоқда.

Давлат мжбуриятларини бажара олмаган ҳар бир деҳқон ўз молини сотиб бўлса-да мажбуриятни бажаради, лекин давлат уларни шунча йиллардан бери руйхатга олмаган, оналик ва болаликни мухофаза қилмайди ва қариялар, болалар ҳамда оналар давлат томонидан ҳеч қандай нафақа ва ёрдамларга эга эмас.

Ҳозирда Тожикистондан келган ушбу фуқароларнинг фарзандлари мактабдан сўнгги ўқиш ва билим олиш ҳуқуқларидан маҳрум қилингани сабабли уларнинг фуқаролик гувоҳномалари йўқ. Уларнинг фарзандлари Ўзбекистон армиясида хизмат қилишган бўлса-да, лекин фуқаролик гувоҳномаси олмаганлигини қандай тушуниш мумкин? Уларни четга чиқишини айтмай қўя қолайлик, ҳатто-ки Ўзбекистоннинг ичида ҳам қўрқув билан шаҳарларга чиқиб келишади.

Сўнги маълумотларга қараганда фуқароларнинг айрим қисми Ўзбекистода яшаш учун вақтинча фуқаролик гувоҳномалар олишган, лекин бу дегани уларга Ўзбекистонда бир умр яшаб қолиш ҳуқуқини бергани бўлмаса керак. Сабаб – Ўзбекистон ҳукумати уларга вақтинча яшаш учун берган ҳужжати учун бу фуқаролар бир қанча ташкилот ва қанча сарсон-саргардон бўлганлигини ҳисобга олсак ва шундоғам ўлиб қолмаслик, қорин тўйғазиш учун яшаётган бу халқнинг давлат руйхатидан ўтиши учун керак бўладиган суммани ҳисобга олганда Ўзбекистонда доимий яшаш учун рухсат олгунга қадар соғ-саломат етиб бориши амри маҳолдир.

Сайловларда бу фуқаролар қатнашса-да, берилган кўрсатмаларга биноан ким сайланиши кераклиги маҳаллий ҳокимят томонидан белгилаб берилади. Давлат томонидан қўйилган барча солиқларни тўлашади, лекин уларга Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролигини беришдан бош тортади.

1. Наимжон МАМАНАЗАРОВ

Тожикистондаги сиёсий тузум оқибатида кўпгина одамлар ўзлари яшаб келаётган ватанларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Маълумки, собиқ Совет Иттифоқи даврида ўтган асрнинг 20-чи йилларда Ўзбекистоннинг кўпгина аҳолиси Тожикистоннинг ерларига кўчирилди.

Кўчирилганларнинг асосий қисмини ўзбекистонлик ўзбеклар ташкил қиларди. 1992 йил Тожикистондаги уруш оқибатида минглаб оилалар ўз тинчини ўйлаб Ўзбекистонга кўчиб кела бошлашди. Бу кўчиб келишлар кўпроқ 90-чи йилларда вужудга келди.

Тожикистон республикасидаги фуқаролар ўртасидаги миллатчилик ва урушлар натижасида таълим-тарбия масканлари батамом издан чиққанлиги оқибатида болалар саводсиз қола бошлади. Ўз фарзандларининг ўқишини, талимтарбия олишини хоҳлаган бир неча юзлаб оилалар Ўзбекистонга кўчиб кела бошлашди.

Уларнинг асосий қисми ўзлари яшаб турган уйларини сотиб, бутунлай кела бошлашди, лекин Ўзбекистон ҳукумати бу оилаларни, афсус, улар хоҳлагандек қарши олмади. Фуқаролар то ҳолдан тойгунларича паспорт бўлимларида сарсон-саргардон бўлишиб, бир қанча қийинчиликларга дучор бўлар эди. Собиқ Совет Иттифоқи парчалангач, оптация ҳуқуқидан деярли ҳеч ким фойдаланмади.

Маманазаров Наимжон 1992 йил Ўзбекистонга не орзулар билан кўчиб келган эди. Тожикистон фуқаролигидаги бу шахс Ўзбекистонга келиб, Ўзбекистон фуқаролигини олиб, Ўзбекистонда яшаш учун келган эди. Лекин унинг бу ўйлари хомҳаёл бўлиб чиқди. Афсус-ки, уни Ўзбекистон мутлақо бошқача кўринишда кутиб олди. Ўзбекистонда доимий яшаш у ёқда турсин, вақтинча яшашга ҳам рухсат беришмади.

Бир неча уринишлардан кейин ноилож қолган Маманазаров Наимжон тирикчилик учун магазинларда савдо-сотиқ билан шуғуллана бошлади. Милиция ходимлари “Сен Тожикистон фуқаросисан, сени шаҳар ички ишлар бўлимига олиб бораман” деб қўрқитилиб, унинг катта қийинчиликлар билан топган пулларини зўрлик йўли билан тортиб олиб қўйишарди.

Бу воқеалар жонига теккач, Наимжон Маманазаров ўзини конуний руйхатдан ўтиш учун “Руйхатга олиш бўлими”га бирнеча бор мурожат қилди, лекин воқеалар ижобий томонга ҳал бўлмагач, ёрдам сўраб Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига борди, бироқ элчи жаноб У.Мирзияев ўзининг ўттизга яқин жиянлари ҳам Россияга ишлагани кетганини айтиб, у кишига ҳам Россияга бориб ишлаб юраверишни маслаҳат беришдан нарига ўтмади.

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб У.Мирзияев кўрсатмасидан кейин Наимжон Маманазаров ҳам Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб У.Мирзияевнинг жиянлари каби иш излаб Россияга кўчиб кетиши мумкиндир, лекин унинг олтмишдан ошган отаси ва онасини ҳисобга олганда Наимжон Маманазаров ҳеч қаерга бора олмаслиги табиий.

Наимжон Маманазаров Тожикистондаги уйларини сотиб келган ва ҳозирда ўзи туғилган юртга қайтиб бориш учун бошпанаси йўқ. Қолаверса Тожикистондаги миллатчилик, тожиклар ва ўзбеклар ўртасидаги зиддият жонига теккан. Ҳозирда Маманазаров Наимжон бир фарзанднинг отаси, турмуш ўртоғи, отаси ва онаси унинг қарамоғида эканлигини ҳисобга олсак, жуда қийин ахволда қолганлиги табиий.

Давлат томонидан фарзанди учун ҳеч қандай нафақа ва ёрдам пуллари олмайди, отаси ва онаси ҳам қариган чоғларида пенсия олиш ҳуқуқларидан маҳрум қилинган. Қариялар тинчгина, Ўзбекистондан қувғин қилинмай яшаб турганларидан ҳам миннатдор. Қўрқишганларидан доимо сайловларда ким уларга (кўрсатмага биноан) кимни сайлаш буюрилса шуни сайлашади.

 

 

2. Ғанижон МАМАНАЗАРОВ

Маманазаров Ғанижон Йўлдошевич 1961 йил Тожикистон республикасининг Қўрғонтепа вилояти Қумсангир туманида туғилган.

Тожикистонда мактабларда ўқитувчилик қилиб, она тили ва адабиёт фанларидан дарс берар эди. Тожикистондаги уруш ва миллатчиликлар сабабли 1993 йилда Ўзбекистонга кўчиб келган.1996 йилга қадар Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидаги “Чилонзор” ширкатлар уюшмасида ишчи бўлиб ишлаб юрди.

Сўнгра Ғанижон Маманазаров 1996 йил соғлиги ёмонлиги учун Гулистон шаҳрига келиб ижарага уй олиб яшаб туради. Ўзбекистонга руйхатга қўйилмаганлиги учун шифохоналар уни қабул қилмайди. Ҳаёт учун кураш, касал бўлсада, уни ишлашга мажбур этди.

Барларда, кейинрок магазинларда ишлаб юрган Ғанижон Маманазаров Гулистон шаҳрида яшовчи Эътибор Қосимовага уйланди (паспорти йўқлиги учун никоҳдан ўтмаган). Ғанижон Маманазаров ўзининг билимдонлиги ва хушмуомалалиги билан бошқа одамлардан ажралиб турар эди.

Унинг ҳам қисмати бошқа тожикистонлик биродарлариники сингари топган пуллари ҳужжат тайёрлашга сарф қилинарди. Унинг яшаб турган уйи милиция ходимлари яшайдиган кўчада бўлганлиги сабабли қўни-қўшнилари билан яхши муносабатдалиги ва қўшниларининг илтифоти туфайли вилоят шифохонасида 2003 йил даволанишга муяссар бўлди.

Бу вақтга қадар у икки буйрак, жигар ва ўпкани тамоман ишдан чиқариб бўлган эди. 2003 йил 15-декабр куни Ғанижон ака шифохонадан уйига келтирилди ва шу куни ўз уйида жон берди. Унинг уч нафар қизи ва бир ўғли отасиз қолди.

 

 

3. Мухтор ЖЎРАЕВ

 

Жўраев Мухтор 1958 йилда Тожикистон республикаси, Қўрғонтепа вилояти, Қумсангир туманида тугилган.

 

Жўраев Мухтор 8 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан 2002 йил Тожикистондаги вазият, яъни тожиклар билан ўзбеклар ўртасидаги миллатчилик, фарзандларининг билимсиз бўлиб қолаётганлигидан ташвишланиш уни оиласи билан Ўзбекистонга кўчиб келишга мажбур қилди.

 

Лекин Ўзбекистондаги вазият у ўйлагандек эмас эди. Маълум бир муддат ичида, улар ўзларига бошпана топгунга қадар фарзандлари билан ўзининг яқин танишлариникида яшаб юришди. Гулистон шаҳар, Пиллакор қўрғончасидан уй сотиб олди. Жўраев Мухторнинг уйига махаллий ҳокимят томонидан бир қанча фуқаролар келиб, ҳар сафар “Руйхатга қўйганмисиз ёки йўқми?” дея сўроққа тутарди.

 

Жўраев Мухтор Тожикистондан ўзининг ва фарзандларининг ҳаммасини руйхатдан чиқариб келган эди. “Вилоят руйхатга олиш бўлими”дан ўзининг руйхатга қўйишини сўраб борганда турли хил баҳоналар билан уни яна Тожикистонга қайтариб юборишган.

 

Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан виза олиб келиш учун бир ой вақти кетган Жўраев Мухтор касалланиб қолади. Тожикистондан виза олиб келишга эришади, лекин Ўзбекистонда виза муддатини ҳар хил ҳужжатлар талаб қилган “паспорт столи” ходими муддатни ўтказиб юбориш учун ўйлаб топган баҳоналар оқибатида вақт тугаб, ишни жарима ҳолатига келтиради.

 

Бир қанча пуллар эвазига яна қайтадан Тошкентга бориб, Республика ОВИРидан 120.000 сўм жарима тўлаб виза муддатини олти ойга чўздиради. Бироқ, бу муддат ичида ҳам давлат мулозимларининг айби билан берилган олти ойлик вақт ўтказдириб юборилади. “Руйхатга олиш бўлими” ходимлари фуқаро шунча пулни қаердан топиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар.

 

Жўраев Мухтор ўзининг устачилик касби билан саккиз нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини бир ўзи ҳалол меҳнати билан боқиб келмоқда, ва шу кўчиб келган йиллари давомида бир қизини, унинг тақдирини ўйлаб, Тожикистонга турмушга чиқарди, чунки руйхатга қўйиш учун беҳисоб қийинчиликлар қизининг ҳам бошига тушишини хоҳламади.

 

Кизи Жўраева Мастонанинг тўйи 2003 йил 7 сентябр куни бўлиб ўтди ва улар Тожикистонга кўчиб кетиши керак эди, чунки куёв Тожикистон фуқароси эди. Жиззах вилояти ҳудудидан чегарадан ўтишда келин ва куёв қариндошлари 20 га яқин фуқаролар Ховост туман милиция ходимлари томонидан икки кун ушлаб турилган ва пора эвазига улар қўйиб юборилган.

 

Бир қанча машаққатлар билан келин-куёвни юртига олиб борилади ва тўй белгиланган кунига келин оғир ошқозон касалга чалинади ва икки-уч кунга тўй тўхтатилади. Келиннинг онаси Жўраева Тожининг айтишига қараганда ҳали ҳам қизида касаллик аломатлари бор экан.

 

Жўраев Мухтор фарзандларини Гулистон шаҳар “Пиллакор” қўрғончасидаги мактабга ўқишга қўйди, лекин кўп ўтмай маҳалла фуқаролар йиғини раиси уларни мактабдан ҳайдаш учун урина бошлайди. Мактаб ўқитувчилари мактаб директори касал эканлигидан фойдаланиб, болаларни мактабдан ўқишдан ҳайдайди.

 

Мирзаобод туманига қарашли ички ишлар бўлими ва хокимият ходимлари болаларни ўқиш жойидан ҳайдашга уринишади. Мактаб директори ўзининг инсонпарварлиги билан болаларни, у ким бўлишидан, кимнинг фарзанди, қаернинг фуқароси бўлишидан қатъий назар, у билим олиш ҳуқуқига эга, дея мактабда уларнинг ўқишини таъминлаб қолди.

 

Ҳозирда Жўраев Мухтор виза муддатини турли баҳоналар билан ўтказиб юборишга ҳаракат қилган ва бунга эришган давлат мулозимларининг қинғир ишлари учун қайтадан “Руйхатга олиш бўлими”га мурожаат қилиб, виза муддатини яна олти ойга узайтириб келиши керак. Табиий-ки, буларнинг ҳаммаси бир қанча пуллар эвазига бўлади. Ҳозирги кунга қадар бир қанча қарзларга ботган бу фуқароларнинг келажаги жуда ачинарли холда

 

Жўраев Мухторнинг ўғли Жўраев Бахтиёр 1986 йил туғилган, у Тожикистоннинг Қумсангир районига тегишли мактабларнинг бирига эндигина билим олиш учун бориш фурсати келганда мамлакатда уруш бошланиб кетди. Тожикистондаги урушлар бартараф қилингунга қадар таълим-тарбия масканлари батамом ишдан чиқиб бўлган эди. 2002 йил улар Ўзбекистонга кўчиб келган вақтда унинг ёши мактаб ёшидан ўтиб қолган ва Бахтиёр Жўраев саводсиз бўлиб қолган эди. Ҳозирги кунда ҳам Бахтиёр Жўраев ўқишёзишни билмайди.

 

Бахтиёрнинг синглиси Жўраева Гулининг тақдири ҳам худди акасиникидегидек, у ҳам акачи сингари саводсиз бўлиб қолди. Жўраев Мухтор ўзи ва унинг фарзандлари билан биргаликда бир қанча ҳуқуқлардан маҳрум қилингани сабабли Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган. Бунинг оқибатида болалари учун давлат томонидан бериладиган бир қанча имтиёзлардан маҳрум қилинган Жўраев Мухторни Ўзбекистон ҳукумати турли баҳоналар билан сарсон-саргардон қилиб келмоқда.

ФУҚАРОЛИК ОЛИШДАН МАҲРУМ

ҚОЛАЁТГАНЛАР РЎЙХАТИ

 

Ф.И.Ш

Туғилган жойи

Туғилган йили

Ўзбекистонга кўчиб

келган йили

Собиқ фуқаролиги

Миллати

Ҳозирги яшаш жойи

1

Жўраев Эшмамат

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1956 йил

1990 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилояти, Зомин тумани Чилонзор ш\у

2

Жўраев а Ойнабот

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1956 йил

1990 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

3

Жўраев Бекмурод

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1979 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

4

Жўраев а Матлуба

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1982 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

5

Жўраев Абдуғаффор

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1984 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

6

Жўраев а Хурсаной

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1986 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек –

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

7

Жўраев а Жамила

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1988 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

8

Жўраев Ўролвой

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1990 йил

1990 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

9

Жўраев а Шахноза

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1992 йил

1992 йил –

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

10

Қалқонов Карим

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1971 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

11

Қалқонова Басбиби

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1976 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

12

Қалқонов Эсон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1996 йил

1996 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилояти, Чилонзор ш\у

13

Қалқонов Бобожон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

1998 йил

1998 йил

Туғилганлик ҳақида гувоҳномаси йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

14

Қалқонова Умида

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир райони

2001 йил

2001 йил

Туғилганлик ҳақида гувоҳномаси йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

15

Тошев Жулмамат

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Зафаробод тумани с\з Дўстий

1952 йил

1996 йил

СССР фуқароси

қирғиз

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

16

Тошева Муҳаррам

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Зафаробод тумани с\з Дўстий

1955 йил

1996 йил

СССР фуқароси

қирғиз

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

17

Тошев Абдуманнон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Зафаробод тумани с\з Дўстий

1975 йил

1996 йил

СССР фуқароси

қирғиз

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

18

Тошев Абдуҳошим

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Зафаробод тумани с\з Дўстий

1978 йил

1996 йил

Фуқаролиги йўқ

қирғиз

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

19

Тошев Абдуҳаким

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Зафаробод тумани с\з Дўстий

1980 йил

1996 йил

Фуқаролиги йўқ

қирғиз

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

20

Тошев Абдуазим

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Зафаробод тумани с\з Дўстий

1984 йил

1996 йил

Фуқаролиги йўқ

қирғиз

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

21

Тошева Мухаббат

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Зафаробод тумани с\з Дўстий

1986 йил

1996 йил

Фуқаролиги йўқ

қирғиз

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

22

Тошев Абдужалил

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Зафаробод тумани с\з Дўстий

1989 йил

1996 йил

Фуқаролиги йўқ

қирғиз

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

23

Солоев Холмирза

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1950 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

24

Солоев Холмамат

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1977 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

25

Солоев Нурмамат

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1979 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

26

Солоев Абдуғаффор

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1982 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

27

Солоев Абдужаббор

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1983 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

28

Солоева Насиба

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1985 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

29

Солоев Дилшод

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1989 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

30

Чориева Ойсоат

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1976 йил

1992 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

31

Чориев Мурод

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1999 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

32

Чориев Диёржон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

2002 йил

Фуқаролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

33

Қалқонов Рахим

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1975 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

34

Давлатова Мухаббат

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1977 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

35

Ғофуров Хайдар

Тожикистон ССР Душанбе шаҳар

Оржангидзе обод

1950 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

36

Ғофурова Гул

Тожикистон ССР Душанбе шаҳар

Оржангидзе обод

1958 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

37

Ғофурова Фотима

Тожикистон ССР Душанбе шаҳар

Оржангидзе обод

1982 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

38

Ғофурова Син

Тожикистон ССР Душанбе шаҳар

Оржангидзе обод

1982 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

39

Ғофуров Абдусалом

Тожикистон ССР Душанбе шаҳар

Оржангидзе обод

1984 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах

Вилоят,

Чилонзор ш\у

40

Ғофурова Феруза

Тожикистон ССР Душанбе шаҳар

Оржангидзе обод

1988 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

41

Қиличев Шербой

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1959 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

42

Қиличев Хурсан

Тожикистон ССР Душанбе шаҳар

Оржангидзе обод

1962 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

43

Қиличева Гулжахон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1984 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

44

Қиличева Нуржамол

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1985 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

45

Қиличев Бобомурод

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1987 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

46

Қиличева Раъно

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1989 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

47

Қиличев Бахром

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1992 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

48

Сохибов Одил

Тожикистон ССР Ленинобод обл. Ўратепа район

1970 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

49

Холматова Малохат

Тожикистон ССР Ленинобод обл. Ўратепа район

1970 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

50

Сохибова Зарина

Тожикистон ССР Ленинобод обл. Ўратепа район

1993 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

51

Сохибова Мадина

Тожикистон ССР Ленинобод обл. Ўратепа район

1994 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

52

Сохибова Ўғилой

Тожикистон ССР Ленинобод обл. Ўратепа район

1999 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

53

Сохибова Малика

Тожикистон ССР Ленинобод обл. Ўратепа район

2001 йил

-Фукоролиги йўқ

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

54

Сулаймонова Шарофат

Тожикистон ССР Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1956 йил

1992 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Жиззах вилоят,

Чилонзор ш\у

55

Маманазаров Йўлдош

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1936 йил

1990 йил

СССР фукороси

Узбек

Гулистон ш

56

Каримова Айбиби

1956 йил

1992 йил

СССР фукороси

Узбек

Гулистон ш

57

Маманазаров Ғанижон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1961 йил

1993 йил

СССР фуқароси

Узбек

Гулистон ш

58

Маманазаров Солижон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1968 йил

1995 йил

СССР фукороси

Узбек

Гулистон ш

59

Маманазарова Малика

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1971 йил

1995

СССР Фукороси

Узбек

Гулистон ш

60

Маманазарова Шахноза

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1991 йил

1995 йил

-Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон ш

61

Маманазаров Собиржон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1993 йил

1995 йил

-Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон ш

62

Маманазаров Олимжон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1998 йил

–Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон ш

63

Маманазаров Алижон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1971 йил

1994 йил

СССР фукороси

Узбек

Гулистон ш

64

Маманазарова Мастон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1980 йил

1994 йил

Тожикистон фуекороси

Узбек

Гулистон ш

65

Маманазаров Ортикжон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1995 йил

1994 йил

-Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон ш

66

Маманазаров Орифжон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1997 йилд

1997 йил

-Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон ш

67

Маманазаров Умиджон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1999 йил

1994 йил

-Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон ш

68

Маманазаров Валижон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти Кумсангир район

1973 йил

1998 йил

СССР фукороси

Узбек

69

Маманазарова Шохида

Тожикистон ССР Душанбе шаҳри

1980 йил

1992 йил

-Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон ш

70

Жураев Мухтор

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1958 йил

2002 йил

Тожикистон фукороси

Узбек

Гулистон ш Пиллакор кургони

71

Жураева Тожи

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1960 йил

2002 йил

Тожикистон фукороси

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони

72

Жураева Мастон

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1984 йил

2002 йил

Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони

73

Жураев Бахтиёр

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1985 йил

2002 йил

Фуқаролиги йўқ

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони

74

Жураева Гули

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1987 йил

2002 йил

Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони

75

Жураева Улфатой

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1989 йил

2002 йил

Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони Н

76

Жураева Адолат

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1990 йил

2002 йил

Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони

77

Жураева Басигул

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1992 йил

2002 йил

Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони

78

Жураева Гулдаста

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

1998 йил

2002 йил

Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони

79

Жураев Улугбек

Тожикистон ССР

Қўрғонтепа вилояти, Кумсангир район

2001 йил

2002 йил

Фукоролиги йўқ

Узбек

Гулистон шахар Пиллакор кургони

80

Хушбахтов Абдулµамид

Тожикистон ССР Қўрғонтепа вилояти

1974 йил

1996 йил

СССР фуқароси

ўзбек

Гулистон шаҳар 4-мавзе

81

Хушбахтов Вахоб

Тожикистон ССР Қўрғонтепа вилояти

1976 йил

1996 йил

Тожикистон фуқароси

ўзбек

Гулистон шаҳар 4-мавзе

 

Азам Фармонов

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Сирдарё вилояти бўлими раиси

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s