Ўзбекистонда ўзбекларга фуқароликни бермаётган ҳукуматни тушуниш қийин

Тожикистон республикасининг турли район ва қишлоқларидан 1992 йил Ўзбекистонга одамлар яшаш истаги билан кўчиб кела бошлашди. Хусусан,   Жиззах вилоятининг Зомин тумани “Чилонзор” ширкатлар уюшмасига бир қанча оилалар кўчиб келишди. Уларнинг асосий қисмини ўзбеклар ташкил қилар эди.

 

19-чи асрнинг 60-чи йилларида чор Россияси Ўрта Осиёни забт этган, ҳамда 1917 йилги большевиклар инқилобидан кейинги даврларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудига кўчиб келаётган руслардан қочиб ўтган кўпгина ўзбеклар ҳозирги Тожикистон ҳудуди орқали Афғонистон ерларига ўтиб кета бошлашди. Бу қочоқларни кўпгина қисми Тожикистонда қолиб кетди. СССР тарқагач, улар Ўзбекистонга кўчиб кела бошлашди.

  

Ўзбекларнинг Тожикистондан Ўзбекистонга кўчиб келишига асосий сабаб Ўзбекистон уларнинг ота юрти   ва ўзларининг оталарининг юртида яшашга интилиш уларни Ўзбекистонга олиб келди. СССР тарқаб кетгач, унинг ҳар бир фуқаросида оптация ҳуқуқи пайдо бўлди, лекин ундан деярли ҳеч ким фойдаланмади.

 

Мустақилликнинг дастлабки йилларида Тожикистондан кўчиб келган фукаролар Ўзбекистонда иккинчи сорт одамларига айланди, чунки Тожикистондан кўчиб келган фуқаролар Тожикистонда бўлган 1992 йил воқеалари ва давлат ичидаги миллатчилик кўпгина ўзбекларни ўзлари яшаб турган уй-жойларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур қилди.

 

Жиззах вилояти Зомин туманига қарашли “Чилонзор” ширкатлар уюшмасида яшаётган фуқаролар шулар жумласидандир. Улар 1992 йил кўчиб келишиб, шу вақтга қадар давлатга пахта, бўғдой, пилла етиштириш ва топшириш мажбуриятларини бажариб келмоқдалар, лекин Ўзбекистон ҳукумати улардан текин мардикор сифатида фойдаланиб келмоқда.

 

Давлат мжбуриятларини бажара олмаган ҳар бир деҳқон ўз молини сотиб бўлса-да мажбуриятни бажаради, лекин давлат уларни шунча йиллардан бери руйхатга олмаган, оналик ва болаликни мухофаза қилмайди ва қариялар, болалар ҳамда оналар давлат томонидан ҳеч қандай нафақа ва ёрдамларга эга эмас.

 

Ҳозирда Тожикистондан келган ушбу фуқароларнинг фарзандлари мактабдан сўнгги ўқиш ва билим олиш ҳуқуқларидан маҳрум қилингани сабабли уларнинг фуқаролик гувоҳномалари йўқ. Уларнинг фарзандлари Ўзбекистон армиясида хизмат қилишган бўлса-да, лекин фуқаролик гувоҳномаси олмаганлигини қандай тушуниш мумкин? Уларни четга чиқишини айтмай қўя қолайлик, ҳатто-ки Ўзбекистоннинг ичида ҳам қўрқув билан шаҳарларга чиқиб келишади.

 

Сўнги маълумотларга қараганда фуқароларнинг айрим қисми Ўзбекистода яшаш учун вақтинча фуқаролик гувоҳномалар олишган, лекин бу дегани уларга Ўзбекистонда бир умр яшаб қолиш ҳуқуқини бергани бўлмаса керак. Сабаб – Ўзбекистон ҳукумати уларга вақтинча яшаш учун берган ҳужжати учун бу фуқаролар бир қанча ташкилот ва қанча сарсон-саргардон бўлганлигини ҳисобга олсак ва шундоғам ўлиб қолмаслик, қорин тўйғазиш учун яшаётган бу халқнинг давлат руйхатидан ўтиши учун керак бўладиган суммани ҳисобга олганда Ўзбекистонда доимий яшаш учун рухсат олгунга қадар соғ-саломат етиб бориши амри маҳолдир.

 

Сайловларда бу фуқаролар қатнашса-да, берилган кўрсатмаларга биноан ким сайланиши кераклиги маҳаллий ҳокимят томонидан белгилаб берилади. Давлат томонидан қўйилган барча солиқларни тўлашади, лекин уларга Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролигини беришдан бош тортади.        

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s