Ғанижон МАМАНАЗАРОВ

 

 

Маманазаров Ғанижон Йўлдошевич 1961 йил Тожикистон республикасининг Қўрғонтепа вилояти Қумсангир туманида туғилган.

 

Тожикистонда мактабларда ўқитувчилик қилиб, она тили ва адабиёт фанларидан дарс берар эди. Тожикистондаги уруш ва миллатчиликлар сабабли  1993 йилда Ўзбекистонга кўчиб келган.1996 йилга қадар Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидаги “Чилонзор” ширкатлар уюшмасида ишчи бўлиб ишлаб юрди.

 

Сўнгра Ғанижон Маманазаров 1996 йил соғлиги ёмонлиги учун Гулистон шаҳрига келиб ижарага уй олиб яшаб туради. Ўзбекистонга руйхатга қўйилмаганлиги учун шифохоналар уни қабул қилмайди. Ҳаёт учун кураш, касал бўлсада, уни ишлашга мажбур этди.

 

Барларда, кейинрок магазинларда ишлаб юрган Ғанижон Маманазаров Гулистон шаҳрида яшовчи Эътибор Қосимовага уйланди (паспорти йўқлиги учун никоҳдан ўтмаган). Ғанижон Маманазаров ўзининг билимдонлиги ва хушмуомалалиги билан бошқа одамлардан ажралиб турар эди.

 

Унинг ҳам қисмати бошқа тожикистонлик   биродарлариники сингари топган пуллари   ҳужжат тайёрлашга сарф   қилинарди. Унинг яшаб турган уйи милиция ходимлари яшайдиган кўчада бўлганлиги сабабли қўни-қўшнилари билан яхши   муносабатдалиги ва қўшниларининг илтифоти туфайли вилоят шифохонасида 2003 йил даволанишга муяссар бўлди.

 

Бу вақтга   қадар у икки буйрак, жигар ва ўпкани   тамоман ишдан чиқариб бўлган эди. 2003 йил   15-декабр куни Ғанижон ака   шифохонадан уйига келтирилди ва шу куни ўз уйида жон берди. Унинг уч нафар қизи ва бир ўғли отасиз қолди.  

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s