159 модда ўзбек давлатчилигини сақлай оладими?

Исмини номаълум қолиши шарти билан ҳуқуқ тартибот органи ходимининг сўзига қараганда, «охирги вақтларда чўнтагига ёки машинасига ва ёки уйига наркотик моддалар ва ўқ отар қуроллар ва патрон ташлаб қамашлик анча камайган. Ҳозир асосан 159 модда билан қамашмоқда.»

 

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси
159-модда:

1 қисм. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш —

энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2 қисм. Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштиришга қаратилган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини белгиланган муддатда бажармаслик —

энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

3 қисм. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

n n n

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 159 моддасида ғаройиб атама деб, оммага таниш бўлган “публичные” деган, атама билан бошланганини ҳисоблаш мумкин. Очиқдан очиқ атамаси лотинча жамоавий деган сўздан олинган. “Публика” атамаси одамлар тўпланган издиҳом эмас, муайян бирлашмага бирлашган ва аниқ ҳуқуқ ва қизиқишлар асосида бирлашган жамоадир. Шунга кўра уларнинг умумий фаолияти фуқароларнинг умум ютуғига айланади. Ёки, қадимги римликлар тилида бу “рес-публику” (умумхалқ иши) дейилади.

Шу сабабли тарихда кўп марта дунёқарашнинг бир тури сифатида “рес – публика” (давлат бошқариш тизими) сўзини ишлатишган. Ҳозирги кунда ҳам “республика” давлат бошқарувининг бир тури ҳисобланади.

Шунга кўра, бизнинг фикримизча, жиноят таркиби қуруқ чақириқдан ташқари бу чақириқни эшитувчи ва жамиятни радикал тарзда ўзгартира олишга қодир ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлган ПУБЛИКА жамоатчилик мавжуд бўлишини шарт қилади. ПУБЛИКА бу давлат бошқаруви оқибатларидан норози бўлиб тўпланган бир гуруҳ одамлар жамоаси эмас.

Шу нарса бошидан маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 159 моддаси оддий аҳолига айблов сифатида қўйилиши мумкин эмас!

Яна бир муаммо борки, бу модданинг ўзбекча таржимасида (публика) сўзи «очиқдан-очиқ» деб таржима қилинган. Бу аксинча маънода бўлиб, бу Публикага эмас, ҳаммага тегишли деган мазмунни англатади.

Кимдир маст бўлиб дарахтга чиқиб, нималардир деб бақирса, бу оммага даъват қилаяпди деб қабул қилиниши мумкин. Бу кулгилимасми?!

Агар бизнинг ҳуқуқ тизими учун янчли бўлмаганда, албатта бу ҳолат кулгилидир?!

Тоталитар деб аталадиган даврларда жиноят ишини малакалашда конституцияда кўрсатилган фикр билдиришлик ҳуқуқи ва сўз эркинлиги ва эътиқод эркинлигини таъминлаш баробарида, гарчи оммага ошкора қилинмасада, мафкуравий мато (уйдирма) ҳам қўшилиши шарт қилинарди.

Энди эса баъзи шиорларни (чақириқни) сал шакллантиришлик кифоя қилади. Аслида у чақириқ ўша жамиятда оқибати кўрингандагина шундай ҳисобланиши мумкин.

Лекин, давлат мулозими истаса, шу атамани ўзидан ҳам уни ғайри Конституциявий йўл билан ҳукуматдан четлатганликка уриниш ёки, мавжуд режимга қарши қандайдир ҳаракат қилгани ҳақидаги иддаони «эшитиши» мумкин.

Жиноий моддадаги келтирилган Публика сўзининг мазмуни шуни алоҳида таъкидлайдики, жамоатчилик шу чақириқ пайтида шу ерда ҳозир бўлиши керак. Иккинчи айбланувчи шу жамоатни лидери бўлиши ва бошқариши лозим. Чақириқ бу бошқарув ифода этилган ғоядир.

Бу моддани амалда қўллашликда аксиома келиб чиқади. Чунки, бугун намойиш ўтказиш ва чақириқ қилиш имконини ўзи йўқ. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 33 моддасида эса фуқароларнинг митинг ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи белгиланган.

Қонун ости моддаларида кўрсатилган «фуқароларнинг ҳақ ҳуқуқларини кафолатлаш» каби қўшимчалар, фуқароларнинг бу каби фаоллик кўрсатиш имконларини йўққа чиқарган. Шиор қўйишлик эмас, бирорта гап гапириш имкони йўқ.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституция­га хилоф тарзда ўзгартиришга, чақириш деган иборани ва бундаги жиноят ва уни малакалаш нимага асосланганини аниқроқ тушунишимиз ортиқчалик қилмайди.

Бу 159 модда асосан давлат тизимини ўзгартиришга қодир бўлган ва лекин, уни конституцияда кўрсатилган шаклда эмас, унинг оқибатларидан келиб чиқиб, унга хилоф шаклда ўзгартиришга ҳаракат қилган гуруҳнинг жиноятини назарда тутган.

Аммо, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси давлат тизимини ўзгартириш мавзусига умуман тўхтамаган. Шунга кўра, бу йўналишдаги ҳар қандай фаолият жумладан чақириқлар ҳам қонунийдир! Демак, бу модда билан очилган жиноят ишлари ҳам жиноий иш факти бўлмагани учун ноқонунийдир. (Тажовуз қилинганига далил аёш йўқ)

159 модданинг 2 қисмга келсак, бу энди ўша биринчи қисмдаги гўёки қонунан аниқ бўлган жиноятни бўяб ортиқча бўрттириб кўрсатиш ва бу модда билан қамалганларга руҳий ва маънавий босим ўтказиш учун ва жиноятни малакалашда турли имкониятларга эга бўлишлик учун ёзилган матндир.

159 модданинг 3 қисмига келсак, бу ерда етарли куч қудратга эга бўлган ва ўз мансабини ҳукуматни ноқонуний эгаллаш мақсадида ишлатган оз сонли шахсларнинг жавобгарлиги кўрсатилган.

Фитна уюштирувчи мансабдорлар гуруҳи ҳам, ҳатто оддий фуқаролар ҳам бу 159 моддада кўрсатилган жиноят таркиби йўқлиги учун, бу модда билан жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин эмас. Сабаби уларда давлат тизимини ўзгартиришига етарли бўлган ва тизимга хавф соладиган бирор нарсанинг ўзи йўқ.

Шунга биноан 159 модда фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эмас, балки уларнинг ўз эътиқодлари учун тазйиқ ўтказишга қўлланилмоқда.

Бу 159 модда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 29 моддасига зиддир. Ёки бу Конституциясининг 29 моддаси дунёҳамжамияти тан олган нормаларга (амал қилмасдан) кўр кўрона тақлид қилиб эргашишликдир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 29-моддаси.

Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.

Нима бўлгандаям 159 модда билан қамалганларнинг ҳаммаси уларга шу айблов эълон қилинган маҳалдан бошлаб, сиёсий қатағон қурбонлари ҳисобланадилар.

Агар тоталитар тизимнинг ҳомийлари бу модда билан очилган жиноий ишларда сиёсий мотивлар борлигини рад қилувчи кимсалар, ўша моддадаги «ғайриконституциявий» деган иборани «куч ишлатиш йўли билан» деган иборага ўзгартириб қўйсаларда, бу моддани Конституцияга зидлигини яшира олмайдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси афсус билан тан олиб айтиш керакки, давлатчиликни қаттиқ ҳимоялашни тарғиб қилади. Аниқроғи Респбуликанинг демократик йўлдан ривожланишини эмас, мавжуд режимнигина ҳимоя қилади. Бу фактни на сиёсий ўйинлар ва мафкуравий кўзбўямачиликлар билан бекитиб бўлмайди.

Халқ Конституцияга кўра (Конституциянинг 7 моддаси) ҳукумат манбаи бўла туриб, ҳукумат бошқаришда Конституцияда кўрсатилган ягона ҳуқуққа эгадир. (Конституциянинг 83 моддаси) Бунда халқнинг баъзи вакилларига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилган. Конституциянингг 127 ва 128 моддасида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш нормативлари кўрсатилган. Энди булар бари Конституциясига демократик тус бериш учун қабул қилинган моддалардир.

Конституциясининг 95 моддаси эса, Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси, Сенатини тарқатиб юбориш ҳуқуқини беради.

Конституцияда кўрсатилган ва ишончсизлик кўрсатиб тарқатиб юбориш мумкин бўлган ягона орган ҳам шудир. Бундан бошқалар на Президентнинг ўзи, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Суд, Конституцион Суд, Олий Хўжалик Суди, Прокуратура ва бошқаларга ишончсизлик билдиришдан ва тарқатиб юбориш жиҳатидан мавжуд Конституция назарига тушмай қолган.

Шу сабабли бўлса керак, халқ сайлаган ягона орган Олий Мажлис Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида тарқатиб юборилиши мумкин. Шунинг учун ҳам Олий Мажлис тўлалигича бўйсундирилган ва юқоридагилар манфаaти учун ишлайдиган органга айлантириб қўйилган.

Мана шунинг ўзи мажбурий меҳнатга мисол эмасми?

Бу эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 37 моддаси 2 қисмига зиддир. Қонунчиликда барча нарса ўзаро боғлангандир. Худди, машина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини тан олишни ва унга амал қилишни истамаган ҳолда, унинг машинаси юриши учун текис йўл қуришлик имконсиз бўлгани каби, бир нарсани ҳал қилиш учун иккинчи нарсани маън қилиб бўлмайди.

Бу ерда шуни айтиш мумкинки, давлат органлари ўз тизимларини демократик асосларга кўра шакллантиришга қодир эмаслар. Шунга кўра «халқ манфаати учун» «қайғурган» бўлиб, аслида Президент командаси иродасига бўйсуниб, «вазиятни назоратда тутиб туриш»га қараб кетишяпди халос.

Ҳукуматнинг бу ички кураши ва «тинчликни сақлаб туриши», фақат оддий меҳнаткашларнинг баттар камбағаллашуви эвазига амалга ошмасдан иложи йўқ.

Ҳукуматнинг бу қайсарлиги сабаб, давлат истаса истамаса инқилобий ўзгаришлар сари кетмоқда. Чунки, ўз конституциявий ҳақ ҳуқуқларидан мосиво бўлган халқ, эртами кечми жамиятдаги ҳуқуқий вазиятни куч билан ўзгартиришга уринишга мажбур бўлади.

Шунга қарамай ҳукумат кенг жамоатчиликни жалб қилиш орқали, қонунчилик ташаббуслари институтини демократлаштириш ва керак бўлса референдум ўтказишгача олиб бориш ўрнига, асрлардан бери синалган жазолаш, босим ўтказиш йўлини қонунийлаштиришга киришди. Ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи бўлган жамиятдаги фаолликни бир имзо билан жиноятчига айлантиришмоқда.

Ҳатто асосий қонун бўлган Конституцияда ҳам қатор ҳақ ҳуқуқларни маън қилувчи қонунлар жамлангандир. Аниқ ва конкрет ҳисоб китобларга асосланмасдан, қуруқ истаклар ва маън қилувчи моддалар тўпламидан нималар ижод қилиш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Бутун зикр қилиб ўтилган тарих бунга гувоҳдир. Шунга қарамай афсуски, бизнинг асосий қонунимиз бўлган Конституцияда давлат ва фуқаролар орасидаги алоқаларга доир манъ қилувчи оҳангдаги камида ўн учта модда бор. (10% жами ) Тўғри бу ерда жазо чоралари кўрсатилмаган албатта.

Давлат ва фуқаролар орасидаги ўзаро тенглик асосидаги келишувни йўқлиги ва томонларнинг ўз мажбуриятларини бажаришлари ва мажбуриятларига доир ва асосий қонунни ишлашига доир йўналишда ҳақ ҳуқуқларни поймол қилингани яққол кўриниб турибди.

Қонунларни мавжудлиги ва уларга амал қилишликдаги мажбуриятлар Конституцияга юкланганлиги, умуман унинг табиатига зиддир ва нотўғридир. Бу ҳуқуқий қарама қаршиликни юзага чиқаради.

Республиканинг асосий қонунини бу каби амалда қўллашлик демократияга зид ҳолатни қонунлаштиради. Бу билан Конституциянинг ўзи ҳам давлатчиликни ривожлантириш каби ўз тарихий вазифасини бажариш ўрнига, дунё жамоатчилиги тан олган инсон ҳуқуқлари нормаларига қарши бўлиб қолади. Ва шунга яраша оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Оддийроқ қилиб айтганда, 159 моддасини мавжудлиги ва уни амалда қўллашлик мавжуд давлат тизимини сақлаб туриш кафолати бўлолмайди. Балки, бу давлатнинг қонунчиликда импотенцияга учраганини ва ўлими олдидаги ғарғарага тушиб қолганига ишора қилади халос.

Бу ерда аслида ҳеч қандай янгилик йўқ. Олдинроқ бунга ўхшаган 58 модда бор эди. (аксилинқилобчи) Кейин 60 моддага айлантирилди. Аммо, маълумки, у модда ҳам совет давлатини инқироздан қутқара олмади.

………

Муаллиф А. САД

ЎИҲЖ мувофиқлаштирувчиси

15 май 2004 йил

…………

Таниқли ҳуқуқбон Толиб Ёқубовдан:

Бу мақола 2004 йилда ёзилган. Аммо, фикримизча у бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Ўқувчилар бунга қизиқиш билдирадилар деб умиддамиз.

……………

Русчадан М. Абутов ўзбекчалаштирди.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s