САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ФУҚАРОЛИК СУДИГА

Самарқанд вилоят фуқаролик судининг

раиси жаноб Ж.Т.Субҳонқуловга

 

Самарқанд вилоят Адлия бошқармасининг

бошлиғи жаноб Алишер Мардиевга

 

Самрқанд вилоят Тайлоқ туман, Чорвоқ тепа

қишлоғида яшовчи 10 оила Ибрагимовлар

томонидан

 

А Р И З А

      

Аризамизнинг мазмуни шундан иборатким, бизлар давлатимизнинг газетаси, биржа, президент фармонлари, давлат қонунларига ишониб 2002 йил 10 киши бўлиб кимошди савдосида ер схемасига асосан 10 та ер участкаси (6 сотихдан 600 м2) ни нақд пулга сотиб олган эдик. Лекин минг афсуслар бўлсинким, шу ерларимизни ололмай сарсон бўлмоқдамиз.

 

Адлия бошқармасига мурожаат қилганимизда Пўлат Аҳмедов Ж/И қўзғатиш учун вилоят прокурорига юборди. Лекин чора кўрилмади, охири фуқаролик судига мурожаат килинг деди. Фуқаролик судининг судьяси суд қилганда ҳам адвокат Эшонқулов Исмат ва Халилов Ўктам оиласи билан қаршилик кўрсатиб келишди. Бизнинг оилаларимизга 15 миллион cум моддий ва маънавий зарар етказдилар.

 

Бизларга судья Агзамова С.: “7 та ер участкаси берилсин, 3 тасининг пули ундирилсин” деб қарор чиқарди. Бизлар яна рози бўлмай вилоят суди ҳамда Олий судга мурожаат қилдик. Олий суд қарорни бекор қилиб қайта кўришни сизларга буюрди. Тайлоқ туман суди раиси Тошбеков А 4 (тўрт) маротаба ер бошига бориб, бирмабир Эшонқулов И., Алиқулова Ҳафиза, Ўктам Халилов оиласини чақириб: Қайсингни ҳужжатинг бўлса олиб келинглар, мен ҳал қиламан” деди. Лекин Эшонқулов И., Алиқулова Ҳафизалар айтди: “Бу ер ташландиқ ҳовуз жойи, бизлар картошка экиб фойдаланиб келмоқдамиз, ҳужжатимиз йўқ. Асли бу ерлар Ибрагимов Н.га сотилган” дедилар. Сўнгра судья, ҳокимият юристи Узоқов ва бошқалар “Шу ерларни Ибрагимов Н.ларга ўлчаб берилсин” деб қарор чиқариб, ижрони ҳокимиятга юклатишди.

 

2006 й. 27 декабрдан кейин ҳокимият ходимлари бу жанжалкаш адвокат Эшонқулов И. оиласи ва унинг қариндоши Халилов Ўктам оиласидан қўрқиб ўз вақтида ўлчаб беролмади. Охири 13 февралда 8 киши бўлиб келганимизда адвокат Эшонқулов И. хотинига шоха бериб: Ҳайда уларни” деб уруштирди ва далолатнома ёзиб кетдилар. 2007 й. 29 мартда келиб ерни ўлчамоқчи бўлганда яна қаршилик кўрсатиб, 4 аёл ва 1 эркак бўлиб бизларни урдилар, сени қонунингга фалоним бор, судингни оғзига деб, ҳақорат қилишди. Қонун пулда, ҳеч бир метрни бермаймиз, болаларимизга ҳовли қурамиз” деб қаршилик кўрсатишди.

 

Эндиликда Эшонқулов Исмат ўз хотини ва қариндошининг номидан ариза ёзиб, ижрони тўхтатишга мажбур қилмоқда. Буларга ҳоким Зарафшон дарёси бўйидан ер берган, булар олмай, менинг еримни ўзбошимчалик қилиб, ғараз ниятлар билан қасддан суднинг қарорини ижро қилишга қаршилик қилмокдалар.

 

Сизлардан илтимос килиб сурайман: давлат адвокати бўла туриб халқга ёрдам қилиш ўрнига ўзи ва хотини давлат, суд қарорига қарши чиққан Эшонқулов И.га нисбатан хизмат текшируви олиб бориб лицензиясини бекор қилишингиз ва қасддан, ғараз ниятлар билан ёзган аризалари, тўҳматдан қаршилик кўрсатганлиги, бизларга 15 миллион сўм зарар етказгани учун шу пулларни шулардан ундириб беришингиз ҳамда аризаларини мутлақо бекор қилиб, еримизни ўлчатиб олиб беришингизни СЎРАБ

 

ариза ёзувчилар:

 

  1. Ибрагимова Собира
  2. Ибрагимов Норбой
  3. Ибрагимов Нарзулло
  4. Ибрагимова Дилбар
  5. Жалилова Азиза
  6. Абдуллаева Хосият
  7. Ибрагимова Манзура
  8. Ибрагимова Сарагул

 

Ариза Маматқул Мухторов томонидан ёзилган

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s