03.06.03-ЎИҲЖ раисининг МУРОЖААТИ – Маматқул МУХТОРОВга

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

А-№ ____

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

1 июнь 2003 г.

                                       

Сафдошларимиз озодлиги учун курашамиз!                                                 

 

        Ҳурматли  Маматқул МУХТОРОВ!

 

        Ҳаммангизга маълум, ЎИҲЖ шу йил 29 апрельдан 4 майга қадар сафдошларимиз Турсинбой Утамуратов, Жўра Муродов, Норпўлат Ражабов ва Мусурмонқул Ҳамроевларни қамоқхоналардан озод этилишини талаб қилиб бир қатор вилоят марказлари, ҳамда Тошкент ва Нукус шаҳарларида тинч пикетлар ўтказган эдик. Бизнинг бу тадбиримизни ташкилотимизнинг Фарғона вилояти бўлими аъзоларигина қўллаб-қувватлашмади, холос. Бунинг учун биз уларни қораламаймиз, албатта. Фуқаровий бурчни тушунишда ҳам турли қарашлар бўлиши мумкин.

 

Мен, ЎИҲЖ раиси сифатида, тадбиримизни қўллаб-қувватлаган ҳар бир аъзомиз ҳамда бошқа ташкилотлар вакилларига ташкилотимиз номидан ва ўзим номимдан миннатдорчилик билдираман.

 

Баъзилар ўтказган пикетларимиз самарасига шубҳа билдирмоқда. Мен эса, аксинча, пикетларимиз катта самара берди, деб ҳисоблайман. Энг асосийси, халқ бизнинг чиқишларимизни кўрди ва тушунди. Бу жараён чуқурлашиб боришига мен ишонаман.

 

Мен 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Олий судининг раиси номига Мурожаатнома йўллаб, 5 июньдан бошлаб Бош прокуратура ва Олий суд бинолари олдида муддатсиз пикетга чиқишимни билдирдим. Мен бу пикетларга бир ўзим чиқишимни мўлжалламоқдаман. Бироқ, мен турган пикетга бошқаларнинг келиб қўшилишига ёки бошқа жойларда ҳам шундай пикетлар уюштирилишига монелик қилмайман.

 

Менинг талабларим:

Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган Т.Утамуротов, Ж.Муродов, Н.Ражабов ва М.Ҳамроевларни қамоқхоналардан озод қилиниши,

– ЎИҲЖнинг бу аъзоларига нисбатан қонунбузарлик содир этган терговчи ва судьялар устидан жиноий иш қўзғаш

дан иборат бўлади.

 

Мен аъзоларимиздан маънавий қўллаб-қувватлашни истайман.

 

Толиб Ёқубов

 

ЎИҲЖ раиси

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s