Нурали КУЛОБОВ. ШИКОЯТ-АРИЗА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

жаноб ИСЛОМ КАРИМОВга

 

КУЛОБОВ НУРАЛИ ИСМОИЛОВИЧдан

——————————-

Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани,

«Пахтакор» ж/ш хўжалиги

Қорабуруғ ғишлоғи

 

                      ШИКОЯТ-АРИЗА

 

 

Муҳтарам Президент!

 

Маълумингиз, ҳар ғандай давлатчилик унинг қонунғоидаларини давлат идоралари томонидан изчиллик билан бажарилиши ҳисобига шаклланади. Бу ўринда прокуратура органларининг хизмати алоҳида мазмун касб этади.

 

Бироқ, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани прокурори Бобомурод Анваров каби прокуратура ходимлари қонун бажарилишини назорат қилиш ўрнига ўзлари уларни қўпол равишда бузаётганликларини УЛАРНИНГ ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИ АСОСИГА БОЛТА УРИШИДИР, деб ҳисоблайман. Уларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракати туфайли халқ орасида норозилик кайфияти кучайиб бормоқда.

 

2002 йил 29 сентябрь куни Аҳмедов Шаҳриёр ўз бошқарувидаги «Дамас» русумли (давлат № 18 D 86-71) автомашинаси билан мени уриб юборди ва менга қаттиқ ва оғир тан жароҳати етказди. Орадан ярим ой ўтгачгина мен Чироқчи туман ИИБга 15.10.02 да ариза билан мурожаат қилдим, чунки ўз айбига иқрор бўлган Ш.Аҳмедов менинг тузалишим учун кетадиган харажатларни зиммасига олишини айтган бўлсада, бироқ у ваъдасининг устидан чиқмади.

 

Текшириш ишларини олиб бориш туман ИИБ ходими капитан Ш.Қодировга юклатилди. 22.11.02 куни Ш.Қодиров томонидан Ш.Аҳмедовга нисбатан ЎзР ЖК нинг 266-моддасининг 1-қисми билан 316/2002-сонли жиноий иш қўзғатилди.

 

27.12.02 йилда фуқаро Ш.Аҳмедовнинг айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор чиқарилиб, ЎзР Президентининг 03.12.02 йилдаги Амнистия тўғрисидаги Фармонининг 5-моддасига асосан ЎзР ЖПКнинг 84-моддасининг 1-қисми 2-банди тартибида тугатилиб, 30.12.02 йилда Чироқчи тумани прокурори Б.Анваровнинг «розилиги» олинган.

 

Мазкур жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб, Ш.Кодиров томонидан батафсил ва тўлиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмаганлиги, барча гувоҳлар сўроқ қилинмаганлиги, мени вилоят тез тиббий ёрдам маркази шифохонага қабул қилиш учун бўлим бошлиғи Х.Эрназаров мендан 100.000. сўм пул олганлиги ҳолатига аниқлик киритилмаганлиги ва бошқа бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, 29.01.03 йилда жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилиб, қўшимча терговга қайтирилган.

 

12.02.03 да мазкур жиноят ишини терговчи Ш.Кодиров ўз иш юритувига олиб, қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борган.

 

24.02.03 да Ш.Кодиров томонидан мазкур жиноят иши бўйича яна айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор билан Амнистия Фармони қўлланилиб, жиноят иши тугатилиб, шу куни туман прокурорининг «розилиги» олинган.

 

Бу келтирилган ва бошқа фактлар 10.04.03 куни ёзилган ва Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи милиция полковниги А.Юлбарисов тасдиқлаган «ЎзР ИИВ ШТБИХ бошлиғи ўринбосари милиция полковниги Н.Расуловнинг 07.03.03 даги 2/319-сонли алоқа хатида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви материаллари бўйича ХУЛОСА»да тўлиқ келтирилган.

 

Менинг ишимда қинғир ишлари учун Ш.Қодиров ўз лавозимидан кетган бўлса-да, у билан жиноий тил топишиб иш олиб борган Чироқчи туман прокурори Б.Анваров ҳанузгача ўз қинғир ишларини давом эттириб келган ва давом эттирмоқда. Бирнеча мисоллар:

 

1) Юғорида айтилганидек, Ш.Аҳмедовга нисбатан жиноий иш 22.11.02 да очилган бўлишига қарамай, туман прокуратураси Б.Анваровнинг муовини М.Исмоиловнинг имзоси билан 20.11.02 куни (жиноий иш очилишидан икки кун олдин!!) Чироқчи туман ИИБ бошлиғи А.Ибодовга:

 

«Сизга фуқаро Кулобов Нуралининг аризаси тегишлилиги бўйича Сизда мавжуд бўлган 22.11.02 (!!) кунида қўзғатилган 9-316/2002-сонли жиноят ишига қўшиб текширишлик учун юборилмоқда» қаблидаги хатни юборган. Ажаб, ҳали қўзғатилмаган жиноий иш номерини у қаёғдан била қолдийкин?

 

2) Терговчи Ш.Қодировнинг жиноят ишини тугалланганлиги ҳақидаги қарорида (унинг нусхаси ушбу аризага илова қилинмоқда) жиноий иш 27.12.02 куни тугалланганлиги кўрсатилган бўлса-да (унда Б.Анваровнинг имзоси ҳам бор), прокурорнинг менга берган ва 26.12.02 куни ёзилган жавоб хатида

 

«Мазкур жиноят иши 26.12.02 йилда ЎзР Президентининг 2002 йил 3 декабрь кунидаги ЎзР Конституциясининг 10-йиллиги муносабати билан қабул қилинган Амнистия тўғрисидаги Фармонининг 5-моддаси талаблари асосида тугатилган бўлиб, терговчининг ушбу қарори туман прокуратураси томонидан асосли деб топилди» – дейилади.

 

Б.Анваров «Инсон ва Қонун» газетасининг бош муҳаррири Ш.Ҳамроевга 31.01.03 да ёзилган №1р-2003 хатида ва менга 26.12.02 (№819ш-02) да берилган жавоб хатида менинг Чироқчи туман ИИБ га 15.10.02 да ёзган аризамнинг санасини терговчининг жиноятини яшириш мақсадида атайлаб 1 (бир) ойга ўзгартирган, яъни гўёки аризани 15.11.02 да ёзган деб кўрсатган.

 

Бу ҳужжатлар билан танишган ҳар қандай одамда «ё Б.Анваровнинг мия фаолияти жойида эмас, ёки атайлаб терговчи жиноятини беркитиш мақсадида инсонни чалғитиш йўлини танлаган» – деган фикрга бориши аниқ.

 

Мен шахсан Б.Анваровга ўз қўлим билан 11.12.02 куни топширган аризамни жиноят ишига тикмасдан, яшириб, йўқ қилиб юборди.

Б.Анваров менинг аризаларимда келтирилган важларимни умуман текширмади. Ҳатто мени жавобгар Ш.Аҳмедов ва врачлар А.Эшқувватов, Ҳ.Эрназаровлар билан юзлаштиришни ҳам лозим топмади.

 

Муҳтарам Президент!

 

Нопок прокурор Б.Анваров ўз қилмишлари учун жавоб бериши керак, деб ҳисоблайман. У менга катта миғдорда моддий ва маънавий зарар етказди, бироқ у сувдан қуруқ чиқмоқчи.

 

Сизга мурожаат қила туриб, прокурор Б.Анваровнинг жиноий ҳатти-ҳаракатига қонун бўйича баҳо берилишини СЎРАЙМАН.

 

Илова: 1) ЎзР ИИВ ШТБИХ бошлиғи ўринбосари милиция полковниги Н.Расуловнинг 07.03.03 даги 2/319-сонли алоқа хатида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви материаллари бўйича ХУЛОСА – 5 бет (варақ);

2) Прокурор Б.Анваровга берилган ариза (11.12.02) – 1 бет;

3) Терговчи Ш.Қодировнинг 27.12.02 да чиқарган қарори – 2 бет (1 варақ);

4) Б.Анваровнинг 26.12.02 да менга берган жавоб хати – 1 бет;

5) Б.Анваровнинг «Инсон ва Қонун» газетасининг бош муҳаррири Ш.Ҳамроевга 31.01.03 да ёзилган №1р-2003 хати – 1 бет;

6) Прокурор муовини М.Исмоиловнинг 20.11.02 даги жавоби – 1 бет;

 

02.08.04

(Н.И.КУЛОБОВ)

 

 

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s