Гулбаҳор

2001 йил 21 ноябрь куни Манғит шаҳри, А.Икромов кўчаси, 11-уйда яшовчи Раҳимов Мансур акасига тегищли бўлган, ВАЗ 2103 русумли (давлат белгиси 23 Д 46-79) автомашина бошқарувида бўлган ҳолда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг аъзоси Қурбонова Гулбаҳорнинг ўғли Бозорбоев Зафаржонни уриб ўтиб кетган.

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

А-№ ____

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

26 июль 2002 й.

 

 

                             ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ТЕРГОВ БОШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИ¢И

жаноб А.О.ШАРОФИДДИНОВга

 

Муҳтарам Бошлиқ!

 

2001 йил 21 ноябрь куни Манғит шаҳри, А.Икромов кўчаси, 11-уйда яшовчи Раҳимов Мансур акасига тегищли бўлган, ВАЗ 2103 русумли (давлат белгиси 23 Д 46-79) автомашина бошқарувида бўлган ҳолда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг аъзоси Қурбонова Гулбаҳорнинг ўғли Бозорбоев Зафаржонни уриб ўтиб кетган. Авария содир бўлганда З.Бозорбоев «Минск» русумли (давлат белгиси 27-85 КПГ) мотоциклни бошқариб кетаётган бўлган. У воқеа содир бўлган жойда вафот этган.

Кўп ўтмай воқеа содир бўлган жойга Раҳимов Мансурнинг яқин қариндоши бўлган, ДАН ходими Ҳайитбоев Матниёз етиб келган ва ҳужжатларни Раҳимов Мансурнинг фойдасига ҳал қилган. Бозорбоев Зафаржоннинг ёнида унинг шахсини аниқлаш учун етарлича ҳужжатлар бўлишига қарамай ДАН ходими унинг қариндош-уруғига хабар бермаган.

З.Бозорбоевнинг ота-онаси ҳақиқатни тиклаш мақсадида талай давлат идоралари ва мансабдор шахсларга мурожаат қилишига қарамай бирор позитив натижага эриша олишмаган. Хусусан, уларнинг барча уринишларига Амударё туман прокурори Х.Бахранов томонидан тўсиқ қўйилган, туман ИИБ катта терговчиси эса қонунни қўпол бузган ҳолда ишни Раҳимов Мансурнинг фойдасига ҳал қила берган.

Мансабдор шахсларнинг бундай ҳатти-ҳаракати фуқаролар назарида давлатимиз ва унинг ҳукуматининг обрў-эътиборини пастга тушушига олиб келиши аниқ.

Воқеаларнинг барча тафсилотларини Г.Қурбонова ўзининг аризасида батафсил келтирган. Шу сабабли уларни яна қайтадан ёзишга ҳожат йўқ деб ҳисоблаб, ушбу мурожаатга унинг аризаси нусхасини илова қилмоқдаман.

Муҳтарам Бошлиқ!

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти ҳақиқатни юзага кетиришда Сиз ўз ваколатларингиз доирасида барча қонуний ҳаракатларни қиласиз деган умид билдиради.

 

Толиб Ёқубов

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси