Турсунбой Ўтамуратов – А Ж Р И М

Судья Мамбатназаров Ю.А.                                    Баёнотчи Аджибаев К.Б.

                                         А Ж Р И М № 2-370.

2003 йил 8 январь                                                           Нукус шахри

 

   Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг судлов коллегиясининг таркиби: Бошқарувчи шу суд бошлиғининг ўринбосари Сейтанов А. судьялар Аджибаев К. Каипназаров О.М. Муборакованинг котибалигида Қорақалпогғистон Республикаси Прокурорининг ёрдамчиси Х.Джуманиязов, адвокатлар Р.Гаязов, А.Халиева, Б.Матмуратова, таржимон А.Худойберганованинг қатнашувидаочиқ суд мажлисида Хжейли районлик жиноят ишлари бўйича судининг 2002 йил 30-ноябрдаги Т.Ўтамуратов ҳам М.Усановнинг иши бўйича бўйича хукмига судланган Т.Ўтамуратов ҳам унинг унинг химоячиларининг , фуқаролик даъвогар Т.Умурзақованинг келтирган апелляциялик аризалари бўйича ишни аппеляциялик тартибда кўриб

                             А Н И Қ Л А Д И:

       Суднинг хукми билан Ўтамуратов Турсунбой Казакбоевич, 1956 йили Амударё районида туғилган, миллати ўзбек Ўз.Р. фуқароси маълумоти олий, оилали, уч фарзанди бор, Амударё райони кўп тармоқли «Мовий йўл» фирмасининг директори, 2002 йил 12-октябрда Беруний райони судининг хукми билан Ўз.Р.Ж.К.нинг 277 ст.3-бўлими «г» банди бўйича ЖКнинг 57 ст. қўлланилиб3 йилга судланиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг 2 ст. асосан жазодан озод этилган, Мангит шаҳри Чехов кўчаси 4 уйда яшайди. Бош чораси 2002 йил 4 сентябрдан бошлаб қамоқда, айблов хулосасининг кўчирмасини 2002 йил 13 ноябрда олган.

Ўз.Р.ЖКнинг 189 ст.3-бўлими, 228 ст. 2-бўлими «а,б» пунктлари, 209 ст. 2-бўлими «а» пункти, ҳам 219 ст. 1-бўлимида кўрсатилган жиноятларни содир этган деб топилиб, унга ЖКнинг 189 ст. 3-бўлими билан 6 ой қамоқ, ЖКнинг 228 ст. 3-бўлим, «а, б» пунктлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 209 ст. 2-бўлими «а» пункти билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг 219 ст. 1-булими билан 3 (уч) ой қамоқ жазоси тайинланган, тайинланган жазолар ЎзР ЖК-нинг 59-моддасига асосан қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган, жазони 2002 йил 4 сентябрдан бошлаб, қаттиқ тартибдаги колонияда ўташ кўрсатилиб, эҳтиёт чора сифатида қамоқда қолдирилган.

 

 

Фикрини тинглаб иш материалларини хисоблаб, ҳам уларга баҳо бериб, қуйидагиларга асосан апелляциялик аризаларни қаноатлантирмасликни лозим топади.

       Судланувчи Т.Ўтамуратовнинг юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликдаги айблов хулосаси бўйича иккинчи судланувчи М.Усанов, фуқаролик даъвогарлар Т.Умурзақова ҳам Юлдашева, жабрланувчи Худойберганов ҳам бошка гувохларнинг кўрсатмалари, ревизия материаллари, автотранспорт қуролларини текшириб кўриш, ошёвий далилларни олиб,юзлаштириш протоколлари ҳам иш бўйича тўпланган далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.

       Судланувчи Т.Ўтамуродовнинг дастлабки тергов органларида ҳам судда низом талабларининг бузилганлиги, у иш материаллари билан таништирилмаганлиги. суднинг хукми, суд мажлисида сўралган шахсларнинг кўрсатмаларини киритилганлиги ҳакидаги сўзлари эътиборга олинмайди.

       Иш материаллари бўйича дастлабки тергов тугаши билан у ҳақда Ўтамуродовга иш материаллари билан танишиш ҳақда унга айтилган, лекин Ўтамуродов иш материаллари билан танишишдан бош тортиб , бу ҳақда Ўтамуродовнинг химоячилари Шодиметов Ш.ҳам Жумабоев Э. ҳам холис гувохлар ишрокида протокол тузилган.

     Биринчи инстанция суди суд мажлисининг протоколи бўйича фуқаровий даъвогар Юлдашева, гувохлар Ешмуродов Б. Сапарбоев, Бекимбетов, Маткаримов, Тўраев ҳам Полвонов суд мажлисларида қатнашмаган, уларнинг дастлабки терговда берган кўрсатмалари ўқиб эшиттирилган, ҳам бу томонлар хукм ёзилганда кўрсатиб ўтилмаган, лекин биринчи инстанция судининг бу хатолари хукмни ўзгартиришга асос бўла олмайди.

     Фуқаролик даъвогар Т.Умурзақованинг аппеляциялик аризасида қўйилган хукмда давлат фойдасига 151 дона телевизор ҳам 21 дона видеомагнитофонларни давлат фойдасига ўтказиш ҳақидаги бўлимини ўзгартириш хақидаги талаби ҳам ————————–ҳақидаги талаблари қаноатлантирилмайди. Сабаби Умурзақова ўзининг ихтиёри билан тегишли бўлган молларни сотиб бериш учун Ўтамуродовга берган, ҳам у молларни фирмага кирим қилиб, қалбаки хужжатлар тузиб, сотмоқчи бўлган.

     Шунинг билан бирга судлов коллегияси қуйидагиларга асосан Ходжейли район жиноят ишлари бўйича судининг хукмига ўзгартириш киритишни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи Т.Ўтамуродов ҳам М.Усановнинг расмий хужжатлари қалбакилаштириш бўйича иш харакатларини Ўз.Р.ЖКнинг 228 ст. 2 бўлими «а,б» пунктлари ҳам 209 ст2 бўлими «а» пункти билан квалификацияланиб, ЖКнинг нормалари нотўғри қўлланилиб хатоликка йўл қўйилган.

     Т.Ўтамуродов «Мовий йўл» фирмасининг директори, М.Усанов шу фирманинг бош бухгалтери бўлганлиги сабабли улар ташкилотчилик бошқарув ҳам хокимчилик хужалик вакилларига эга бўлиб лавозимли шахслар қаторига киради ҳамда Ўз.Р.ЖКнинг 228 ст. кўрсатилган жиноятнинг субъекти бўлмайди. Шунинг учун судланувчи Т.Утамуродов ҳам М.Усановнинг айбидан ЖКнинг 228 ст. 2 бўлими «а,б» пунктлари олиб ташланади.

     Бундан ташқари биринчи инстанция суди томонидан судланувчи Т.Ўтамуродовга жазо тайинлаганда уни нотўғри судланган деб хисоблаб ҳам ЖКнинг 56 ст. кўрсатилмаган жиҳатларни жазони оғирлаштирувчи жихатлар сифатида топиб, Т,Ўтамуродовга содир бўлган жиноятнинг оғирлигига, айбнинг ҳам шахснинг жамиятлик, хавфлилик даражасига мувофиқ бўлмаган бир қанча оғир жазо миқдори тайинланган ҳам жазони ўташ колония тури нотўғри белгиланган.

     Сабаби Т.Ўтамуродов Беруний район судининг 2000 йил 12 октябрдаги хукми билан Ўз.Р.ЖКнинг 277 ст. 3 бўлими «г» пункти буйича 3 йил озодликдан махрум этишга судланиб у суд томонидан Ўзбекистон Рекспубликаси Президентининг амниция тўғрисидаги Фармонига асосан жазодан озод этилган. Шунинг учун у ЖК.ннг 77 моддасига мувофиқ судланмаган бўлиб хисобланади. Шунингек биринчи инстанция суди томонидан жазо тайинлангандаги Т,Ўтамуродовнинг дастлабки тергов ҳам суд мажлисидаги харакатларини жазонинг оғирлаштирувчи жихат сифатида топганлиги хисобга олинмаса ҳам жазони ўташ колония тури қаттиқ режимдан умумий режимли колонияга ўзгартирилиши лозим.

     Юқоридагиларга асосан судлов коллегияси Т.Ўтамуродовга жазо муддатини белгилаганда содир бўлган жиноятнинг жамиятга хавфлилик даражаси, судланувчининг шахсини эътиборга олиб, жазосини енгиллаштириш жихатлари, унинг қарамоғида қари онаси, касал хотини, вояга етмаган болалари бор эканлигини, яшаш жойида яхши харакатеристика топиб ЎзР.ЖКнинг 189 ст. 3 бўлими 209 ст. 2 бўлими «а» пункти ҳам 219 ст. 1 бўлими билан ҳам жиноятлар йигиндиси билан тайинланган жазо муддатини камайтиришни лозим топади.

       Бундан ташқари биринчи инстанция суди судланувчи Т.Ўтамуродов ҳамда М.Усановга ЎзР.ЖКниг 46 ст. асос белгили ҳуқуқдан айириш туридаги қўшимча жазо тайинлаб ҳам жиноятлар йиғиндиси бўйича ҳар турдаги жазоларни қўшганида ЖК.нинг 61 ст.қўлланмай хатоликка йўл қўйилган. Сабаби Ўз.РЖКнигно 209 ст. 2 булимининг сакциясида қўшимча жазо ретинда белгили ҳуқуқдан айириш туридаги жазо кўрсатилган шунинг учун суданувчиларга ЖК.нинг 45 ст. асосан белгили ҳуқуқдан айириш жазосини тайинлаш зарурлик йўқ. Қамоқ ҳам озодикдан маҳрум қилиш туриндаги жазолар жиноятлар йиғиндиси билан қўшилган тақдирда ЖК.нинг 41 ст. қўлланилиши лозим.

     Юқорида баён қилинганларни хисобга олиб ҳам Ўзбекистон Р.ЖПКнинг 478, 482, 484, 491, 496, 497-13 , 497-18 ст. бошчиликка олиб судлов коллегияси

                                   А Ж Р И М   Қ И Л Д И:

     Ходжейли район жиноят ишлари бўйича судининг 2002 йил 30-ноябрдаги Т.Ўтамуродов ҳам Т.Усановнинг иши бўйича хукмга ўзгартириш киритилсин.

     Судланувчи Ўтамуродов Турсунбой Казаковичнинг айбидан ЎзР.ЖКнинг нинг 209 ст. 2 бўлими 228 ст. 2 бўлим «а, б» пунктлари чиқариб ташлансин.

     Судланувчи Ўтамуродов Турсунбой Казакбоевич ЎзР.ЖКнинг 189 ст. 3 бўлими билан 6 ой қамоқ, 209 ст. 2 бўлими «а» пункти билан 3 йил муддатга савдо-сотиқ билан жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан айириш билан 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш, Ўз.Р.ЖК.нинг 219 ст. 1 бўлими билан 3 ой қамоқ жазолари тайинланиб, бу жазолар ЎзР.ЖКнинг ст.ст.мувофиқ қисман қўшилиб, охирги жазо 3 йил муддатга савдо-сотиқ бўйича жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан айириш билан 4 йил озодликдан махрум қилиш жазоси деб белгилансин, жазони 2002 йил

4 сентябрдан бошлаб умумий режимли колонияда ўталсин.

       Хукмнинг бошқа бўлимлари ўзгаришсиз қолдирилсин.

       Аппеляциялик аризалари қаноатлантирилмасин.