Ўрозбой Қаландаровдан тушган ариза бўйича

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти номига Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Манғит шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 7-уйда яшовчи фуқаро Қаландаров Ўрозбойдан тушган ариза бўйича (ҳужжатлар асосида) у 1991 йилдан бери ака-укалари билан уй-жой масаласида низолашиб келади.

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

А-№ ____

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

 

22 июнь 2004 й.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ РАИСАСИ

Ф.МУҲИТДИНОВАга

 

Муҳтарам Олий суд Раисаси!

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти номига Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Манғит шаҳар, Навбаҳор кўчаси, 7-уйда яшовчи фуқаро Қаландаров Ўрозбойдан тушган ариза бўйича (ҳужжатлар асосида) у 1991 йилдан бери ака-укалари билан уй-жой масаласида низолашиб келади. Бу орада Амударё туман суди 2 марта, Беруний туманлараро фуқаровий ишлар суди 1 марта мазкур масалани кўриб чиққан бўлсада, бироқ унинг мурожаатларини оқибатсиз қолдираверган. Берилган аризаларга Қорақалпоғистон Олий суди ҳамда Қорақалпоғистон фуқаровий ишлар суди раислари рад жавобини бериб келишган. 2001-2002 йиллари Ў. Қаландаровнинг аризаларини Ўзбекистон Олий суди ҳам кўриб чиққан бўлсада, улар бир томонлама қаралган ва оқибатсиз қолдирилган.

2004 йил 14 июнь куни Ў.Қаландаров яна Ўзбекистон Олий суди қабулхонасига шикоят билан мурожаат қилган. У ўз аризасига Беруний туманлараро фуқаровий ишлар суди судьяси Н.Юлдашев ва суд котиби орасида бўлиб ўтган сўзлашувлари ёзилган аудиокассетани илова қилган. Ў.Қаландаровнинг таъкидлашича, аудиокассетада судья ва котибининг унинг конституциявий ҳуқуқларини ва кодекс талабларини қўпол бузганликларини айтмоқда. Кассета эшитиб кўрилганда, юқоридаги гапларнинг гувоҳи бўлдик.

Муҳтарам Олий суд Раисаси!

13 йилдан бери судма-суд сарсон бўлган фуқаро Ў. Қаландаровнинг аризасини яна бошқа суд органларига кўриб чиқиб жавоб беришлик учун жўнатмасдан, Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриб чиқиб, қонуний, адолатли ечим топишга ёрдам беришингизни, қонунбузарлик билан чиқарилган Амударё туман суди ҳамда Беруний туманлараро фуқаровий ишлар суди томонидан чиқарилган қарорларини бекор қилиш бўйича протест киритишингизни, аризага қўшиб топширилган аудиокассетани транслитерацияси учун ажрим чиқаришингизни, ишни сансолорлик қилмасдан қонуний муддатларда ечилишига ёрдам беришингизни СЎРАЙМИЗ.

 

Ҳурмат билан

 

Толиб Ёқубов

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s