11 май 2003 й.

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Коракалпагистон Республикаси булимининг раиси Турсинбой Утамуратовнинг гайриконуний камокка олиниши ва 4 йилга озодликдан махрум этилиши муносабати билан Халкаро инсон хукуклари жамияти Узбек секциясининг Коракалпогистон Республикаси булими Баёнот кабул килди

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ

ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА

(ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

А-№ ____

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

 

11 май 2003 й.

 

 

УЗБЕКИСТОН ИНСОН ХУКУКЛАРИ ЖАМИЯТИ МАТБУОТ МАРКАЗИНИНГ АХБОРОТИ

 

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Коракалпагистон Республикаси булимининг раиси Турсинбой Утамуратовнинг гайриконуний камокка олиниши ва 4 йилга озодликдан махрум этилиши муносабати билан Халкаро инсон хукуклари жамияти Узбек секциясининг Коракалпогистон Республикаси булими Баёнот кабул килди.

Куйида биз мазкур баёнотнинг тулик матнини келтирамиз.

 

Инсон хукуклари халкаро жамияти Узбек

секцияси Коракалпогистон булими

Баёноти

 

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти (УИХЖ) Коракалпогистон булими раиси Турсинбой Утамуротов утган йили хукук-тартибот органлари томонидан камокка олиниб, судланди.

Утамуротовнинг озодликдан махрум килинишига унинг инсон хукуклари билан шугулланиши бевосита сабаб булди,деб хисоблаймиз. Олий маълумотли агроном, катор йиллар Амударё тумани хокимиятида етакчи мутахассис булиб ишлаган Утамуротов, Амударё туманилик амалдорларнинг гайриконуний харакатларини фош килиб келди.

Бундай холат унинг сохта айб билан 1996 йили камалишига олиб келди. 1998 йили озодликка чиккан Турсинбой Утамуротов. уз вакти ва имкониятларини Коракалпогистонда инсон хукукларини химоя килишга багишлади. Унинг милиция, прокуратура, суд идораларида фукаролар хукукларини химоя килишдаги жонбозлиги мазкур идоралар амалдорларининг гашини келтирди, ва окибат, Утамуротов 2002 йили сентябрида яна камокка олиниб, турт йилга озодликдан махрум килинди.                                                                                                                                                      

   Биз Коракалпогистонда инсон хукукларининг топталаетганлигини кайд килар эканмиз, Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Коракалпогистон булими раиси Турсинбой Утамуротовнинг камокдан озод килинишини талаб киламиз.  

    

    Халкаро инсон хукуклари жамияти Коракалпогистон булими

26 апрель 2003 йил

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s