Д И Қ Қ А Т: Н О Р О З И Л И К П И К Е Т И

Д И Қ Қ А Т:   Н О Р О З И Л И К  П И К Е Т И    

 

Қарши шаҳар ҳокимиятига

 

Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига

Қашқадарё вилоят марказий банкига

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки вилоят бошқармасига

 

 

 

           Мен, мустақил журналист, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси Қораев Тўлқин Сизларнинг диққатларингизни банк муассасалари томонидан менинг, қолаверса кўплаб фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол қилинишига қаратиб, муаммоларнинг бартараф этилишида ҳамжиқатлик кўрсатишларингизга умид боғлаб, шу йилнинг 29 декабридан бошлаб, ўзим мижоз бўлган Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки қаршисида тинч норозилик пикети ўтказишимни маълум қиламан.

Банк маъмурияти ўз мижозларига сифатсиз хизмат кўрсатмоқда. Маълумки, ҳар бир мижоз банкда сақланаётган пулига ўзи эга бўлиб, биринчи талаби биланоқ банк уни қайтариши лозим. Бироқ Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки вилоят бошқармасида мен бу манзаранинг тамоман аксини кузатаяпман.

Шу йилнинг 22 декабридан бу ён ўз ҳисоб рақамимда бўлган ўз пулимни ололмай сарсонман. Банк ходимларининг таъкидлаганларига кўра, раҳбарият томонидан пул чиқармаслик ҳақида оғзаки кўрсатма берилади ва шунга кўра мижозларнинг ҳақҳуқуқлари поймол қилинади.

Худди мана шу сингари оғзаки кўрсатмалар асосида бутун Республикада минглаб эмас, миллионлаб фуқароларнинг меҳнат ҳақлари ҳам берилмай келинмоқда.

             Бу ўзбошимчалик ва сансалорликга чек қўйиш талаби билан ўтказадиган норозилик пикетида ҳуқуқ тартибот органлари ходимларидан хавфсизлигим таъминланишини сўрайман.

Норозилик пикети кутилган натижани бермаса, у ҳолда бошқа тинч усуллар билан норозилик ҳаракатини давом эттираман.

Янги йил олдидан банк маъмурлари фуқароларга шундай совғаҳозирлаб қўйган экан, бу албатта бежавоб қолмаслиги керак.

 

 

Қораев Тўлқин.

26 декабрь 2003 йил.

 

      

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s