МУСУЛМОНЛАРНИ КИЙНОККА СОЛИШ ДАВОМ ЭТМОКДА

ЎИХЖ Кашкадарё вилоят бўлими хабари

 

«Адолат ва конунчилик йўк жойда
давлат карокчилар тўдасига айланади»

Августин Аврелий

 

ЎИХЖ Кашкадарё вилоят бўлимига вилоятдаги Касби туманида жойлашган «Пандирон» кишлогилик Нормат Ражапов мурожаат килди. Н. Ражаповнинг икки ўгли Рафик ва Рахим Ражаповлар жиноий ишлар бўйича Кашкадарё вилоят махкамаси томонидан ўзларига белгиланган жазо муддатларини ўташмокда. Рафик 2001 йилнинг 3 июн куни каттик тартибли колонияларда жазо ўташ шарти билан 12 йилга, Рахим эса ўша йилнинг 20 июл куни 11 йилга хукм килинган. Ака-укалар Тошкент вилоятининг Чирчик шахридаги УЯ-64/6 камокхонасида жазо ўташаяпти. Ўзбек судлов тизими уларни Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 159 (1, «б»), 244-1 (3, «а»), 216 ва 244-2 (1) моддалари билан айблаган.

Жазо муддатларини ўтаётган «Хизбут-тахрир» аъзоларининг отаси ўгилларига кўлланиладиган кийноклар хакида сўзлаб берди. 2003 йилнинг 18 декабр куни хар икки ака-уканинг турмуш ўртоклари эрлари билан суткали учрашув учун УЯ-64/6 камокхонасига боришган. Уларга оиланинг тўнгич фарзанди Норбўта Ражапов хамрохлик килган. Учрашув вактида улар кўришиш хонасига Рафик Ражаповнинг кай холатда олиб келинганини кўриб колишади. Махбус Рафик Ражаповнинг аёли Сарвигул Эшкулова ўзининг Жазони ижро этиш бош бошкармаси (ЖИЭББ) га ёзган аризасида шундай дейди: «Турмуш ўртогимни суткали учрашувга олиб чикишаётганида унинг зўрга юраётганини ва оксаётганини кўриб колдик. Мен унинг оёкларида калтаклашдан кейин коладиган изларни, шилинган жойларни кўрдим. Буни унинг акаси Норбўта Ражапов хам кўрди». Маълум бўлишича, 16 дан 17 декабрга ўтар кечаси у ухлаётганида уч киши Рафик Ражаповни адёл билан ўраб, арматура билан калтаклашган. Улар унинг елкалари ва оёкларига урганлар. Бунда улар бошкалар бакиригини эшитмасин учун унинг огзига нарса тикиб кўйишган. Эртаси куни эрталаб огир жарохатлар билан у айни муассасанинг тиббий бўлимига ёткизилган.

Бу калтакланишга унинг махбусларни саклаш шароитларини 11-12 декабр кунлари текширган ЖИЭББ комиссиясига килган шикояти сабаб бўлди. ЖИЭББ вакиллари билан учрашув вактида Рафик Ражапов диний эътикоди туфайли камокда ўтирганларнинг аксарияти давлат олдида айбдор эмаслигини ва улар зудлик билан озод этилиши лозимлигини айтган.

Маълумки, ўзбек пенитенциар муассасаларида жазо ўтаётган махбусларга кўлланилувчи кийноклар прокуратура томонидан таъкиб килинмайди, хаттоки кийноклар сабабли инсон вафот этса хам. Махбуслар жуда хам кам холларда халкаро инсон хукуклари ташкилотларига мурожаат килишади ва ёрдам сўрашади. Бошлиги подполковник Е. Г. Равинский бўлган УЯ-64/6 камокхонасида мусулмонларнинг мукаддас китоби бўлган Куръонни ўкиган махбуслар тез-тез калтакланади.

2003 йилнинг 25 август куни бу камокхона хибсхонасида Абдуллаев Аброр ва Ёкуббоев Жавлон исмли махбуслар вахшийларча калтакланган. Капитан Баратов Фаррух ва колония ички тартиб бошлиги Тактибаев Эркин Улугбеков Шохрух исмли махбусни бесабаб ва хеч кандай тушунтиришсиз калтаклашган. Мактубда кийноклардан сўнг кандай жарохатлар олингани маълум килинмайди.

2003 йилнинг 2 октябр куни махбус Нуриддинов Гайбулланинг олдига унинг оила аъзолари киска муддатли учрашув учун келишди. У икки соат давом этиши керак. Бирок, колония ходимлари унинг якинлари билан бор-йўги ярим соат учрашишига йўл кўйишган. Мактубда ёзилишича, колонияда «Хизбут-тахрир» аъзоларига нисбатан кийнок ва зўравонликлар амалга оширилганидан сўнг улар жазо изолятори (ШИЗО) га камаб кўйилади. Кейин у ерда кийноклар давом этади.

«ШИЗО да махсус совук хоналар бор, – деб ёзади ўз хатида Рафик Ражапов. – У ерга киш кунлари махбусларнинг иссик кийимларини ечиб камаб кўйишади. Калтаклар билан шафкатсизларча уришади. Хона эса совук ва сассик хидли. Махбус у ерда ўзига белгиланган муддатни ўташи керак, шундан кейин уни колония бошлиги Е. Г. Равинскийнинг олдига олиб боришади. У сухбат давомида махбусдан унинг эътикодида «ижобий» ўзгаришлар бор-йўклигини сўрайди. Агар махбуснинг жавоблари уни каноатлантирмаса, уни яна ШИЗО га юборишади».

2003 йил ноябрида бошка бир махбус Махкамов Абдуназар калтаклашлардан сўнг касал бўлиб, колония тиббий бўлимига ёткизилди. Хабарда айтилишича, касал махбусга муддати ўтган дориларни беришган ва укол килишган. У тузалмасидан туриб, махбусни тиббий бўлимдан чикариб юборганлар ва у ишга чикишга мажбур бўлган. «»Промка» да ишлаймиз, – деб ёзади Рафик Ражапов. – ишимиз тўр тўкиш. «Промка» да хам совук. Кўп махбуслар бу ерда сил касалига чалинди. Ишлашдан бош тортса, махбусни яна жазо ва калтаклашлар кутади».

Ўзбек жазони ижро этиш муассасаларида диндор махбусларга нисбатан кийноклар ва зўравонликлар давом этмокда.

 

Тўлкин Кораев


ЎИХЖ Кашкадарё вилоят бўлими
29 декабр, 2003 йил