Миллий Хавфсизлик Бошлиғига

Ўзбекистон Республикаси

                 Президенти И.А.Каримовга,

Ўзбекистон Республикаси

Бош Прокурори Р.Х.Қодировга,

Ўзбекистон Республикаси

Миллий Хавфсизлик Бошлиғига                                                    

 

 

 

       Ангрен шаҳар Тошкент Вилояти Давлат Педагогика Институтида фаолият юритаётган айрим мансабдор шахслар ўзларининг вазифаларини суистеъмол қилиб, амалларидан фойдаланиб, шахсий манфаатларини кўзлаб, ҳар – хил қонунбузарликларга йўл қўйишмоқда.

     Жумладан; ректор, ҳисобчилар, иқтисодчилар ҳисоботлар топшираётганда кўзбўямачилик қилиб, нотўғри ҳисобот беришмоқда.

Масалан: бизнинг Институтда 1996 йил ноябрь ойидан бери Ректор бўлиб     Х.С.Қудратиллаев ишлаб келаяпти.1997 йилдан бошлаб Институтда 7 та бош ҳисобчи, 9 та ғазначи, 4 та иш ҳақи бўйича ҳисобчи ўрни алмашилган. Бунинг сабаби шу ўқув даргоҳида содир бўлаётган камомадлар, ўғирликлар, бир- бирини камситишлар ва ҳақоратлашлар, туҳмат тошларини отиш оқибатидадир. 3 маротаба катта миқдордаги пул маблағларини камомади чиққан. 2001 йил 6 июнда тузилган тафтиш далолатномасига асосан бош назоратчи тафтишчиси Саидвалиев М. томонидан текширилганда ректорнинг хотини Султонова Г. ғазначи бўлган даврда 1138962 сўм 35 тийин камомад ташкил қилган. 1999 йилдан Институтда кассир бўлиб ректорнинг хотини Г. Султанова ишлаб келган. Натижада Ангрен шаҳар проктурасида иш қўзғатилган. Иш айнан бош ҳисобчи Цой Г.В. ва ғазначи Давлатбоева ҳамда Султонова Г.га қўзғатилди. Лекин Султонова Гнинг иши судга ўтказилмасдан Қудратиллаевнинг илтимосига асосан ҳуқуқий идора бўлимининг ходимлари томонидан ҳимоя қилинди. Нима сабабдан..? ХФ «Усеинов Р.Э» фирмасидан 2002 йил январ ойида ТВДПИнинг ректори А.Қудратиллаев ва бош ҳисобчи К.У.Шокиров томонидан ўзбошимчалик билан талабаларнинг контракт асосида топширилган пулларнинг ҳисобидан 14000000 сўм миқдорда 1978 йил ишлаб чиқилган «Икарус» 25572 автобусини сотиб олган. Айни пайтда шартномани қўпол равишда бузиш туфайли 1988 йилда ишлаб чиқилган нархи 3200000 сўм бўлган ва яна автобус Човдар 1990 йилда ишлаб чиқилган туриш нархи 6600000 сўмга сотиб олса бўлар эди. Лекин ректор негадир эски йилда чиққан автобусни ўзбошимчалик билан сотиб олишни лозим топган. Буни қандай тушуниш мумкин? Сотиб олиш пайтида Молия Вазирлиги билан келишилмаган ҳолда қонун бузилган. Шунча катта миқдорда сотиб олинган автобус институт талабалари ва ишчи ходимларига ҳозирги кунгача хизмат кўрсатмасдан, институт гаражида турибди. Қачонги шу катта сўмма пулга институт талабалари шароитини яхшилаш учун ишлатиш мумкин эди-ку?      

       ТВДПИ ректори Қудратиллаев ва бош ҳисобчи Шокировлар томонидан қиммат нархда «Прима» телевизори донаси 323000 сўмдан 10 дона 3230000 сўм, «Тефаль» чойнаги донаси 75000 сўмдан 5 донаси 375000 сўм. Актда кўрсатилган «Прима» телевизори 229000 сым, «Тефаль» чойнаги 14500 сўмдан то 18000 сўмгача олиш мумкин.

       Яна 2002 йил 15 май тафтиш пайтида ТВДПИ ректори Х.С.Қудратиллаев «ижара берувчи» тариқасида ва «Вега» ХФ раҳбари С.Г. Терехов «ижарачи» тариқасида 80 м.кв.га эга бўлган ошхонани умумий йиллик ижара ҳаққи 146016 сўмга шартнома тузганлар. Шартномани амал қилиш даврида ижара ҳаққи, фойдаланилган электро-энергия, иссиқ ва совуқ сув ҳамда бошқа комунал хизматлари учун ҳақ тўланмаган. Натижада 5123057 сўмлик маблағ бюджет ҳисобидан тўланган ва бюджетга зарар етказилган.

       ТВДПИ ректори Қудратиллаев Х.С. билан бош ҳисобчи Шокиров К.У. томонидан электростанция нозирлари томонидан ошхона учун тузилган далолатнома бўйича 1671988 сўм пулни бюджетнинг ҳисоб рақамидан ноқонуний равишда ўтказилган. Ваҳоланки, институт ректори ва бош ҳисобчиси томонидан бюджетга 1671988 сўм пул зарар етказилди. Тафтишчи Жўраев Ю.А. тарафидан ошхона учун тузилган далолатнома Ангрен шаҳар прокуратурасига топширилишига қарамасдан ҳозиргача натижаси йўқ.

       ТВДПИнинг ректори Қудратиллаев ва бош ҳисобчи Шокиров К.У. томонидан 2002 йил 11 январда Мини АТС 12111000 сўмга сотиб олинган. Аслида бошқа фирмалардан олинган шартномаларда 1 донасининг сўммаси 8506040 сўм, яна бир шартномада 9655000 сўмга сотиб олиш мумкин эди. Ваҳоланки арзон нархдаги Мини АТСларни олиб, қолган пулни талабаларнинг шароитини яхшилаш учун ишлатиш мумкинку?

       Натижада ректор Қудратиллаев А.Х. ва бош ҳисобчи Шокиров К.У ларни 15 май 2002 йил тузилган далолатномага асосан 10545507 сўмлик давлат бюджетига зарар келтирилганлиги аниқланди.

        Халқ Таълими Вазирлигига Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан кўрсатилган айбдор шахсларга чора – тадбирлар кўриш ҳақида ахборотнома жўнатилди. Лекин Халқ Таълими Вазирлиги томонидан ҳеч қандай чора кўрилмади.

        

  

Илова учун:

  1. Ангрен шаҳар 6 июнь 2001 йилда тузилган тафтиш далолатномаси.
  2. Маълумотнома.
  3. Ангрен шаҳар 15 май 2002 йилда тузилган тафтиш далолатномаси.
  4. Шартнома №1/12-01 19.12.2001 й.
  5. 2 та шартнома №26/3 26.03.2002 й.
  6. Далолатнома № 235/ЭС 22.12.2001 й.
  7. Шартнома № 47 11.01.2002 й.
  8. Шартнома № 27 12.02.2002 й.
  9. Шартнома № 307 11.02.2002 й.Тошкент Вилоят Давлат Иқтисодиёт ва Тадбиркорлик  Педагогика ИнститутиМельникова И.Ю. 
  10. Бош ҳисобчи ўринбосари
  11. Тошкент Вилоят Давлат
  12. Бўйича Салимов А.Х.
  13. Педагогика Институтининг

 

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s