03.10.11-ЖИЭМ бўйича ПРОКУРОРга

Жазони ижро этиш муассасаларида

қонунларга риоя этилиши устидан

назорат бўйича Тошкент махсус

прокурори Ё.Т.Аъзамхўжаевга

 

УЯ 64/45 ЖИЭМда сақланаётган

махбус Жорабоев Бунёд Яқубжановичнинг

ҳимоячиси Толиб Ёқубовдан

—————————————-

700093 Тошкент, Юнусобод-4, 15-уй, 27-хонадон

тел/факс 24-82-47;  тел  121-74-47

 

Ш И К О Я Т

 

Муҳтарам Ёлқин Тўлқинович!

 

Мен бундан бир фурсат муқаддам (16.09.03) Сизга мурожаат қилиб, менинг ҳимоямдаги, УЯ 64/45 ЖИЭМда сақланаётган махбус Жорабоев Бунёд Яқубжанович УЯ 64/51 ЖИЭМдан мазкур ЖИЭМга олиб келинган куни (05.08.03) УЯ 64/45 ЖИЭМнинг Ўзбекистон қонунларини менсимайдиган, ҳуқуқбузар бир гуруҳ зобитлари (номлари Сизга маълум) Бунёдни ваҳшийларча калтаклаганини билдирган эдим.

 

15.09.03 куни мен мазкур зона бошлиғи иих подполковниги Мирислом Мирсалимов билан қисқа муддатли учрашганда, у кишининг инсоний хислатлари нақадар паст эканлигини кўриб, М.Мирсалимов бошқараётган зона ходимларининг Бунёдга нисбатан содир этишган ҳатти-ҳаракатларига ажабланмадим. Бу муассасадан ҳар куни 50 та ўлик чиқмаётганига ажабланиш лозим, холос.

 

Пайти келганда шуни қайд этиш керакки, айнан М.Мирсалимовга ўхшаш кимсалар феъл-атвори ва ҳатти-ҳаракатлари билан халқаро майдонда Ўзбекистон ҳукуматининг обрў-эътиборини туширмоқда. Буни БМТ Инсон ҳуқуқлари ва Қийноқларга қарши Комитетларининг махсус маърузачиси Тео ван Бовеннинг Ўзбекистон сафаридан кейин БМТ учун ёзган Маърузаси билан танишган ҳар қандай одам англаши мумкин.

 

Куни кеча мен Сиз бошқараётган прокуратура терговчиси Маннонов Абдуҳаким билан учрашиб, менинг Сизга ёзган аризамда келтирилган илтимослар (хизмат текшируви ва судмедэкспертиза ўтказиш, зўравонлар устидан жиноий иш қўзғаш, Бунёднинг УЯ 64/51 зонадан кийиб келган ва шахсан ўзига тегишли бўлган кийимларини менга кўрсатиш) қай даражада кўрилганлигини сўрадим.

 

А.А.Манноновнинг эътирофи бўйича хизмат текшируви ҳамон давом этаётган эмиш. Судмедэкспертиза ўтказиш, зўравонлар устидан жиноий иш қўзғаш, Бунёднинг УЯ 64/51 зонадан кийиб келган ва шахсан ўзига тегишли бўлган кийимларини менга кўрсатиш бўйича эса у кишидан бирор бир маълумот ола олмадим. «Жавоб бир ой ўтгач юборилади» – деди Абдуҳаким.

 

Чамаси, истараси иссиқ, мулойим ва одамохун бу йигит «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида» деб аталувчи қонунда «бир ойдан кейин» деган ибора йўқлиги, аксинча, «ўн беш кун ИЧИДА, қўшимча маълумотлар олиниши зарурати туғилганда эса бир ой ИЧИДА жавоб берилиши шарт» деб ёзилганини билмаса керак! Қўпол ва оғир бўлишига қарамай айтиш керакки, Бунёд эмас, бирор прокурорнинг фарзанди ваҳшийларча калтакланса (илоҳо, ҳеч қачон шундай бўлмасин!), бу масалалар узоғи билан УЧ кунда ўз ҳалини топган бўлса керак.

 

Нима учун Бунёд масаласини кўриб чиқиш учун прокуратурага        

     –  камида бир ой, ёхуд

             –  камида, масалан, уч ой зарур бўлишини мен биламан. Буни аниқлаш учун прокуратурага умуман вақт етмаслиги мумкинлигини ҳам мен тушунсам керак.

              –  09.10.03 куни Бунёднинг ота-онаси фарзанди яна ШИЗОга ташлангани ҳақида маълумот олишган. Сентябрь ойи ичида мен жаноб Р.Қодировга мурожаат қилиб, Б.Жорабоевнинг бундан кейин ҳам УЯ 64/45 ЖИЭМда сақланиши унинг ҳаёти учун хавфли бўлгани сабабли, уни Тошкент вилоятидаги бирор (масалан, Тавоқсойдаги УЯ 64/3 ёинки Чирчиқдаги УЯ 64/6) зонага ўтказишни сўраган эдим. Ҳали бир ой ўтмади, шекилли, жавоб шу кунга қадар келган эмас.

 

Мен жаноб Р.Қодировнинг ҳолатини тушунаман: Бунёд бошқа зонага кўчирилса, бу 05.08.03 куни УЯ 64/45 ЖИЭМда содир этилган ваҳшийликни эътироф этилиши деб баҳоланади. Бу муҳтарам зотга жиноят содир этганлиги мавҳум бўлган Бунёднинг ҳаёти эмас, жиноят содир этиб турган Ўктам, Аваз ва Марат каби ўз ходимларининг шаън-шавкати кўпроқ муҳим эканлигини тушуниш мумкин.

 

Махбусни ШИЗО қамоғи билан жазолаш у ЖИЭМнинг ички тартибини бузганликда айбланган махбусга қўлланилиши маълум. Бунёд эса бу зонага яқинда келган ва дарҳол калтакланган. Бундай шароитда унинг ички тартибни атайлаб бузганига ишониш қийин. Бунёдни ШИЗОга ташланишини ЖИЭМ маъмурлари атайлаб, қўрқитиш ва ошкорлик учун қасд олиш мақсадида уюштирган дейиш мумкин, холос.

 

Қандай бўлишидан қатъий назар, Бунёднинг яна ШИЗОга ташланиши менинг фикрим тўғри эканлигини исботламоқда.

 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда:

  • Бунёд Жорабоев нима сабабдан ШИЗОга ташланганлиги факти юзасидан суриштирув ўтказилишини,
  • Бу ҳодисада айбдор шахслар жазоланишини СЎРАЙМАН.

Толиб Ёқубов 

УЯ 64/45 ЖИЭМ да сақланаётган  

Махбус Б.Жорабоевнинг ҳимоячиси

 

11.10.03

 

 

  •  

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s