02.05.27-ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ А. МИРСОЛИҲОВГА

O’ZBEKISTON INSON

HUQUQLARI JAMIYAT

(O’IHJ)

ОБЩЕСТВО ПРАВ ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА (ОПЧУ)

HUMAN RIGHTS

SOCIETY OF UZBEKISTAN

(HRSU)

27, 15, Yunusabad-4, TASHKENT, 700093; tel/fax (998712) 24-82-47; tel. (99871) 121-7447

hrsu_tolib@rambler.ru, hrsu_tolib@yahoo.com

27 мая 2002 г.

 

                                                                        ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ

                                                   А. МИРСОЛИҲОВГА

 

 

          МУҲТАРАМ ПРОКУРОР!

 

          Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси Уйғун Раҳматуллаев ташкилотнинг марказий бошқарувига мурожаат қилиб, ўзига, оила аъзоларига ва баъзи қариндошларига ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа давлат идоралари ходимлари томонидан тазйиқлар ўтказилаётганлиги, қизи Машҳура Турдиева 8-сон умумтаълим ўрта мактаби директори О.Носиров томонидан қонунбузарлик билан ҳайдалганлиги ҳақида ёзма маълумот берди.

 

Раҳматуллаев оиласи ва яқин қариндошларининг бирдан-бир “айби” ислом талабларига бўйсуниш, яъни намоз ўқиш ва ҳижобда юришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва ҳатто Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2001 йил 10 августда чиқарилган 298-рақамли ҳужжатга кўра ҳижобда юриш таъқиқланган эмас.         

 

Қарши туман прокурори Ж.Ҳайдаровнинг Ҳамдамов Шерзод ва Ҳамдамова Зулайҳоларнинг 2001 йил 13 февралда МХХ идорасига йўллаган мактубига берган жавобини такаббурлик ва инсон ҳуқуқларини менсимасликнинг чўққиси деб ҳисоблаш мумкин. Қонуннинг бажарилишини назорат қилувчи амалдор шахснинг бу қадар савияси ва қонунбузарларни ҳимоя қилиши ўта ачинарли ҳол.

 

Бундай прокурор устидан ЎзР ЖК нинг 144-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиш адолатни тиклаш бўлар эди.

 

МУҲТАРАМ ПРОКУРОР!

 

Ушбу мурожаатга ЎИҲЖнинг тайёрлаб тарқатган Хабарномасини илова қилмоқдамиз. Унда ташкилотимиз аъзоси У.Раҳматуллаев ва унинг яқинларига ўтказилаётган тазйиқ батафсил ёритилган.

 

ЎИХЖ раҳбарияти У.Раҳматуллаев ва унинг яқинларига нисбатан қонунбузарлик содир этаётган шахсларга нисбатан қонун доирасида чора кўришингизни ва бу ҳақда бизга қонунда кўзда тутилган вақт ичида ёзма жавоб беришингизни СЎРАЙДИ.

 

Толиб Ёқубов

 

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти раиси

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s