04.04.13-Қарши туман ПРОКУРОРИга

13 апреля 2004 г.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚАРШИ ТУМАНИ

ПРОКУРОРИга

 

Муҳтарам жаноб прокурор!

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси Уйғун Турдиевич Раҳматуллаев оиласи билан Қарши туман, «Ўзбекистон мустақиллиги» ж/ш хўжалиги, Нукробод қишлоғида истиқомат қилади ва қатор йиллардан бери ўзи ва оила аъзоларининг диний эътиқоди учун курашиб келади.

 

У 2004 йил муқаддас ҳаж сафарига Ўзбекистон мусулмонлари гурухи таркибида Саудия Арабистонига бориб келди. Сафар олдидан унинг ҳужжатларини вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ва вилоят Ички ишлар бошқармаси коррупция, рэкет ва терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари батафсил текширишган ҳамда ўзи билан сўҳбатлар ўтказишган.

 

Бироқ, Тошкент ва Бухорода содир бўлган вақеалардан сўнг У.Раҳматуллаевнинг уйи атрофида номерсиз енгил автомашиналарда ўтирган шўбҳали кимсалар унинг уйини кузата бошлаган. Кузатиш нафақат кундузи, балки кечаси ҳам давом этган.

 

Табиий, бундай ҳолат ноқонуний бўлиб, У.Раҳматуллаев ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини бузилиши ва оила тинчлигининг йўқолишига олиб келади. Бундан ташқари, бу ҳолат қўни-қўшни, таниш-билиш ва бошқа маҳалла аъзолари орасида унга нисбатан турли негатив муносабатларни келтириб чиқариши ва унинг оқибати ёмон бўлиши мумкин.

 

Муҳтарам жаноб прокурор!

 

Юқорида келтирилганларни эътиборга олган ҳолда Уйғун Раҳматуллаев ва унинг оиласига нисбатан уюштирилаётган провокациянинг олдини олиш мақсадида текширув ўтказишингизни ва ўша шўбҳали шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан юридик чора кўришингизни СЎРАЙМАН.

 

Толиб Ёқубов

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s